Дунёда

Украина элчиси россияликлар ҳақида айтган гапи учун узр сўради

© Sputnik / Aleksei Kudenko / Медиабанкка ўтишБойцы Народной милиции ДНР поднимают государственный флаг Донецкой народной республики в Волновахе
Бойцы Народной милиции ДНР поднимают государственный флаг Донецкой народной республики в Волновахе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Украинанинг Нур-Султондаги элчиси Пётр Врублевский бироз олдин россияликларни ўлдиришга даъват қилган эди.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Украинанинг Нур-Султондаги элчиси Пётр Врублевский руслар ҳақидаги баёнотлари учун узр сўради, у ҳозир таътилда. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ вакили Айбек Смадияров маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда аввалроқ Украинанинг Қозоғистондаги элчиси Пётр Врублевский Украина режими имкон қадар кўпроқ россияликларни ўлдиришга ҳаракат қилаётганини айтган видео эълон қилинган эди. Кейинроқ Врублевский республика Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган, унинг баёнотлари юзасидан унга норозилик билдирилган.
“Маълумки, биз Украина элчисини таклиф қилдик, у узр сўради ва бу ҳиссий ҳолатнинг кучайиши фонида қилинганини айтди”, деди Смадияров.
Унга кўра, ҳозир Врублевский таътилда.
Янгиликлар лентаси
0