Колумнистлар

Америка иккинчи "Украина фронтини" очиш ҳақида жиддий ўйламоқда

© © AP Photo / U.S. Navy/Mass Communication Specialist 2nd Class Markus CastanedaMarkus Castaneda
Markus Castaneda - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
АҚШ ҳарбий таҳлилчилари Россиянинг Узоқ Шарқизда иккинчи Украина фронтини ташкил қилишни жиддий муҳокама қилишмоқда.
Украина даштларидаги "сувости кемаси" ҳақидаги латифа яқинда янги талқинда оммавийлашди. Муваффақиятсиз қарши ҳужум, Запорожье АЭСига ҳужум қилмоқчи бўлган десантнинг бемаъни ўлими, Украина томоннинг аскарлар ва техникаларида катта йўқотишлари сабаб Вашингтон яна баҳона тўқишга мажбур бўлди.
“Балки бошқа бурчакдан кириш керакдир”- деб ўйлаб қолишди америкалик стратеглар Россия харитасига қараб. Россия эса, ҳаммага маълумки, катта. Унинг охири - жуда узоқда - Тинч океанида. Донецк ва Курил ороллари орасида 7,5 минг км масофа ахир. Тўққиз соат фарқ қилади. Бироқ бундай майда масалалар бизнинг америкалик ҳамкорларимизни қачон тўхтатиб қолган? АҚШнинг ҳарбий таҳлилчилари бизнинг Узоқ Шарқимизда иккинчи Украина фронтини яратишни жиддий муҳокама қилишни бошлаб юборишган.

“Ғарб Россиянинг ҳарбий-денгиз қудратини тўғри баҳолай олмаяпти”- деб ғусса чекмоқда АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари котибининг собиқ ёрдамчиси, истеъфодаги денгиз зобити Сет Кропси. Ахир Россия ўз флотини мунтазам такомиллаштиради, базалар, шунингдек Охотск денгизида жойлашганларини ҳам доимий мустаҳкамлаб боради. Кропсининг ташвишларига кўра, “Россия Ҳинд-Тинч океанидаги АҚШ коалициясига босим ўтказиши мумкин”.

Ҳарбий таҳлилчининг катта мақоласи Гонконгда рўйхатга олинган Asia Times интернет манбасида эълон қилинган. Кропси Украина можаросида Россия Ҳарбий-денгиз флоти “ҳар қандай бошқа қаттиқ куч воситаларига қараганда камроқ жанговар талофатларга учраганидан” зорланмоқда ва Тинч океанида Россия билан қарама-қаршиликка ўтиш орқали вазиятни тўғирлашни таклиф қилмоқда.
Узоқ Шарқдаги Россия флотига таҳдидлар ташкил қилиш Украинада махсус операция ўтказиш билан боғлиқ қийинчиликларни кучайтириши керак. Мантиқ шундай: украинлар тугаб бораётган экан, келинглар Россияга Тинч океанидан босим ўтказамиз, чиқмаган жондан умид, балки иш бериб қолар.
Йўқ, Украинанинг бу ерга умуман даҳли йўқ, бу тушунарли. Ҳақиқий муаммо шундаки, Россиянинг кенг кўламли махсус операцияси Вашингтоннинг Хитойга қарши кенг кўламли провокация ўтказиш режаларини чиппакка чиқарди.
Бир йил аввал америкалик сиёсатдонлар “Россия ва Хитойни жиловлаб туришни” мутлақо ошкора муҳокама қилар эди. “Америка иккита фронтдан урушга бардош бера оладими”- деб ўзларига савол бера бошлаган эди экспертлар жамияти. Аниқки, жавоби ҳам саволнинг ўзидан келиб чиққади- албатта йўқ, бардош бера олмайди.
Ўшанда кўп йўналишли ишлар ўйлаб топилган. Яъни, американча гегемониянинг қутқариш учун атиги бир-иккита йўналиш. Аввал америкаликлар прокси-украинларнинг кўли билан Россияга қарши можарони ривожлантиришди. Россия тезда ютқазади, товон тўлайди ва тазарру қилади деб ўйлашди. Иккинчи йўналиш бўйича эса америкаликлар прокси-тайванликларни Хитойга қарши қайрайди. Пекин ҳам тезда ютқазади, товон тўлайди ва тавба-тазарру қилади деб ўйлашди. Вашингтон эса хурсандликдан базму жамшид қилади, унинг вассаллари эса даҳшатдан қотиб қолиб, унинг оғзига қараб қолишади. Мағлуб бўлган державалар ғолиб оёғи остига пуллар, шон-шуҳрат, нефть, газ, яримўтказгичлар ва ўзларининг катта ядровий қуролларини олиб боришади.
Лекин тўсатдан, режалар чипакка чиқди. Ёз мавсумига келиб, америкаликлар бу йўналишлар иш бермаслигини англашди. НАТОнинг ҳамма қуролларини Украинага жўнатишсада, Россияни мағлуб қилиш қўлдан келмаяпти. Шундай мураккаб вазиятда Хитой билан ҳарбий қарама-қаршилик бошлаш керакми? Мантиқсизлик, аммо ундан бошқа яна нима қилиш мумкин?
“Скептиклар ноҳақ: АҚШ бир вақтнинг ўзида Россияга ҳам, Хитойга ҳам қарши туриши мумкин”, - деб The Washington Post ўртага тушди. Умидбахш кўп йўналишлик режалар битта муаммога қаратилган бир йўналишлик режага айланиб қолди. “Америкаликларнинг хорижий интервенцияларига нисбатан чуқур ишончсизлигига қарамай, - дейди газета, - АҚШ замонанинг иккита энг йирик ядровий державаларига бир вақтнинг ўзида қарши тура олиши мумкин”.
Албатта бу стратегия “ақли заифликдан оқибатида пайдо бўлган жасорат” услубида. Бу иккита держава ўртасида қандайдир қарама-қаршиликлар бўлса ҳам майли эди. Балки шунда, уларни мағлуб этиш мумкин бўларди. Бироқ, Россия ва Хитой айни пайтда ўз тарихларидаги муносабатларнинг энг яхши босқичида. Ва бу фақат савдо-сотиқ, сиёсий ҳамкорлик эмас, балки мунтазам қўшма машғулотларда ҳам ўз аксини топган. Жумладан, потенциал хавфли бўлган нуқта - Япон денгизида ҳам.
Россия ва ХХРнинг умумий ҳарбий салоҳияти ҳақида тўхталишга ҳожат йўқ. Айниқса, бизнинг ресурсларимиз ва технологияларимиз ва Хитой саноат ишлаб чиқариш салоҳияти уни доимий тўлдириб боришга имкон бор. Аммо НАТО давлатларида бундай имконият йўқ.
“Икки армиянинг (Россия ва ХХР) оммавий модернизацияси АҚШнинг устунликларини босқичма-босқич йўққа чиқаради”, - деб хавотир билдиришмоқда америкалик ҳарбий таҳлилчилар. Ва қўшимча қилишларича, “ваҳоланки, улар ўртасида расмий иттифоқ эҳтимоли кам, Пекин ва Москвани хавфсизлик соҳасида умумий манфаатлар, энергетика ва иқтисодиёт бўйича алоқалар, шунингдек, АҚШ раҳбарлигида асос солинган дунёвий тартибга нафрат бирлаштиради”. Ҳаммасини тўғри сезибсиз, жаноблар. Айниқса, нафрат ҳақида барчаси айни ҳақиқат.
“Россия ва Хитой ядровий қуролланиш пойгасида аллақачон АҚШни ортда қолдиришган” -, дейди яна бир америкалик эксперт ва ўз мақоласида икки мамлакат жанговар каллаклари миқдорини эринмасдан санаб беради.
Ҳарбий нуқтаи назардан Вашингтоннинг глобал масхарабозлигини ҳазм қилиш қийин. Умуман, шундай бўлиши мумкинми? Америка армияси ва флотни деярли бутун дунёга, Филадельфиядан Босфоргача, Қора денгиздан Тайвангача чўзиш?
Бироқ, Америка сиёсатининг жарчиси The Washington Post масаланинг бу томонларига эътибор бермайди. Уларнинг ўз ҳақиқатлари борда чунки. Биласизми, улар икки фронтдаги ғояларини қандай далиллар билан оқлашади? Ахир АҚШ Россия ва Хитойга ўз кучини намойиш этиб қўйган. Россияга иддао қилиб улар Финляндия ва Швецияни НАТОга аъзо қилиб олишди. Хитойга иддао қилиб Тайванга Ненси Пелосини жўнатишди. Ахир бу ҳаққоний ғалаба, тушунарли эмасми?
Ҳазил ўз ўрнига. Бироқ америкалик “қийғирлар” бундай ахборот учун саҳналаштиришлардан бизнинг Узоқ Шарқимизда навбатдаги провокацияларни тайёрлашда фойдаланишлари мумкин. Тарихни эслаймиз. Қрим уруши пайтида Британия ва Франция ҳарбий кемалари ҳам Петропавловскка жадал кириб боришган эди. Константин Симоновнинг ушбу унутилган ҳарбий ҳаракатлар ҳақида ажиб шеъри бор ва у “Поручик” деб номланади. Ўшанда Куриль оролларидан биттаси инглизлар томонидан босиб олинган эди. Инглизлар уни бир неча ой ушлаб туришди. Россияга қарши бир нечта фронтлар бўйлаб уруш қилиш ғоялари ҳамкорларимизда доим бўлган.
Бизни Узоқ Шарқда нималар кутяпти? Биринчидан, ахборот уруши. Англо-саксон ОАВлари Россия Тинч океани минтақасининг қаеригадир ҳужум қилаётгани, нимадирлар деб таҳдид қилаётгани ва ўзини ёмон тутаётгани ҳақида ёзади. Бу ёқимсиз хор Россия ва Хитой флотининг қўшма ўқув машғулотлари давомида “янграб туради”. Американча диверсиялар ва провокацияларнинг ахборот таъминоти фақат - “ҳаммасига Россия айбдор” деган битта ғоя асосида давом этади.
Иккинчидан, америкаликлар хитойлик "ўртоқларини" қўзғатиш ва тайванлик ўз издошларини фаоллаштириш учун Тайван бўғозига бурнини суқади. Яқиндагина Давлат департаменти Американинг Тайванга қурол етказиб беришини тасдиқлади. Шартнома нархи миллард доллардан кўп. Шунингдек, унда Америка радиолокацион станциялари, яна партизанлари ҳам бўлади. Демак янги "оловли нуқта" яратиш учун ҳаммаси тайёр.
Ва ниҳоят, америкаликлар бизнинг чегараларимиз яқининида бевосита кенг кўламли машғулотлар олиб боришлари мумкин. Ўша Сет Кропси бу борада бутун режа ишлаб чиққан. Бошланишига Охотск денгизида ядровий қурол билан таъминланган сувости кемаларимиз базаларидан унча узоқ бўлмаган жойда Америка ва Япония ҳарбий кемалари иштирокида кенг кўламли сувости кемаларига қарши машғулотлар ташкил қилиш.
Бундан ташқари “Вашингтон бу машғулотларда ҳатто Сахалин ва Курил оролларидаги Россия позицияларига десант ҳужумларини имитация қилиб, ўз экспедицион зарба гуруҳларидан бирини қўллаши мумкин”, - дейди Кропси: “Шундай қилиб АҚШ Россиянинг иккинчи ядровий зарба воситаларига босим ўтказишини намойиш этиши мумкин”. Бу Россияни ҳарбий кучларини Узоқ Шарққа йўналтиришга мажбур қилади ва унинг Украинадаги ҳарбий қудратини камайтиради”.
Умуман олганда, америкалик ҳарбийлар зудлик билан иккинчи украин фронтини очишга- иложи борича Тайванга яқинроқ жойда ташкиллаштиришга ҳаракат қилишмоқда. Худди биринчисида бўлгани каби, америкаликларнинг у ерда ҳам мағлуб бўлишига эса шак-шубҳа йўқ.
Янгиликлар лентаси
0