Британияда Трассга қарши намойиш уюштирилди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишГлава МИД Британии Элизабет Трасс
Глава МИД Британии Элизабет Трасс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2022
Oбуна бўлиш
Йиғилганлар “Трасс йўқолсин!”, “Ҳисоб-китоблар ошиб бормоқда, тўламаймиз!” деган шиорлар билан ҳайқирмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Британияликлар мамлакат бош вазирининг Лондондаги қароргоҳи олдига тўпланиб, сайланган ҳукумат раҳбари Лиз Трассга электр энергияси нархи ошиши сабабли қарши чиқди. Бу ҳақда “Sky News” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Даунинг-стритда юзга яқин одам тўпланган, улар транспорт ҳаракатини тўсиб қўйган. Йиғилганлар “Трасс йўқолсин!”, “Ҳисоб-китоблар ошиб бормоқда, тўламаймиз!” деган шиорлар билан ҳайқирмоқда.
Бир кун аввал Буюк Британия ташқи ишлар вазири Трасс Консерватив партия етакчиси этиб сайланди. Бугун у мамлакат бош вазири этиб тайинланади ва мамлакат тарихида бу лавозимдаги учинчи аёлга айланади.
Янгиликлар лентаси
0