ИШИД* Кобулдаги Россия элчихонаси олдидаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

© SputnikВооруженные боевики
Вооруженные боевики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2022
Oбуна бўлиш
Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган теракт оқибатида икки нафар Россия дипломатик ваколатхонаси ходими ва бир неча Афғонистон фуқаролари қурбон бўлди.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. “Ислом давлати”* террорчилик гуруҳи Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters жангарилар баёнотига таянган ҳолда хабар берган.
5 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:50 да Россиянинг Кобулдаги элчихонаси консуллик бўлимига кириш яқинида номаълум жангари портловчи ускунани ҳаракатга келтирди. Бунинг оқибатида икки нафар Россия дипломатик ваколатхонаси ходими ва бир неча Афғонистон фуқаролари қурбон бўлди.
Худкуш террорчи элчихона яқинида тўпланган одамлар орасида ўзини портлатмоқчи бўлган. РИА Новости манбасига кўра, худди шу пайтда дипломат визага даъвогарлар исмларини эълон қилиш учун ташқарига чиққан. Хавфсизлик кучлари террорчини тўхтатиб қолган, шу лаҳзада портлаш содир бўлган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳодисани теракт деб атади ва бундай хатти-ҳаракатларни қоралади.
Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин элчихона ходимлари ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатишни топширди.
Ўзбекистон Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган терактни қоралади
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0