Россия

Россия ва Мьянма атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича ҳамкорлик қилади

© Sputnik / Павел Львов / Медиабанкка ўтишКольская АЭС
Кольская АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Йўл харитаси ядро соҳасида Россия-Мьянма ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича аниқ қадамларни белгилайди.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Бугун Владивостокдаги Шарқий иқтисодий форумда Россия ва Мьянма 2022-2023 йилларга мўлжалланган атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича ҳамкорлик доирасида йўл харитасини имзолади. Бу ҳақда РИА Новости мухбири хабар бермоқда.
Ҳужжатни “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев, Мьянма электрлаштириш иттифоқ вазири Таун Хон ва Мьянма фан ва технологиялар иттифоқ вазири Мьо Тейн Чжо имзолади.
Йўл харитаси ядро соҳасида Россия-Мьянма ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича аниқ қадамларни белгилайди. Хусусан, ҳужжат Мьянмада кам қувватли реакторларга эга атом электр станцияси лойиҳасини амалга ошириш имкониятини назарда тутади. Бундан ташқари, гап икки томонлама меъёрий-ҳуқуқий базани кенгайтириш, кадрлар тайёрлаш ва Мьянмада атом энергетикаси бўйича ижобий жамоатчилик фикрини шакллантириш ҳақида бормоқда.
Маълумот учун, "Росатом" иштирокида Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида АЭС қуриш режалаштирилган. Мазкур комплекс 2 та энергоблокдан иборат, ҳар бирининг қуввати 1 минг 200 мегаватт бўлади. Атом электр станцияси учун дунёдаги энг хавфсиз ва замонавий эгергоблок танлаб олинган. Уни ишга тушириш 2030 йилга мўлжалланган.
Янгиликлар лентаси
0