Такеши Китано Тошкeнт кино фестивалининг махсус меҳмони бўлади

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишРежиссер Такеши Китано
Режиссер Такеши Китано  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2022
Oбуна бўлиш
Рeжиссёр ва актёр кино фестивалга ўзининг энг яхши ишини олиб кeлади.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Рeжиссёр ва актёр Такеши Китано Тошкeнт кино фестивалининг махсус меҳмони бўлади. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
Китано кинофорум доирасидаги ижодий учрашувларда иштирок этади, шунингдек, томошабинларга ўзининг энг машҳур картиналаридан бири – "Сонатина"ни тақдим этади. Мазкур картина кўплаб мукофотларга сазовор бўлган ва ҳақли равишда режиссёрнинг энг яхши асарларидан бири ҳисобланади.
Намойиш 17 сентябрь куни яқинлашиб келаётган Бутунжаҳон кино кунлари доирасида бўлиб ўтади. Намойиш тугаллангач, фильм режиссёри билан биргаликда драма муҳокамаси бўлиб ўтади.
Маълумот учун, “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити доирасида Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими ўтказилади.
Кинофестивалнинг асосий тадбирлари Тошкентда бўлиб ўтади. Шунингдек, ҳудудларда “Жаҳон киноси кунлари”, ўзбек ва жаҳон киноси юлдузлари билан учрашувлар, кинофорумлар, талабалар учун “Кино 5 кун ичида” лойиҳаси, маҳорат дарслари, фотосессия ва янги фильмларнинг премералари бўлиб ўтади.
Кинофестивалга Такеши Китанодан ташқари Россия халқ артистлари Владимир Хотиненко, Виктор Вержбитский, Россияда хизмат кўрсатган артистлар Александр Федоров, Станислав Соколов, сценарий муаллифи Аркадий Инин, киношунос Татяна Яковлева ва бошқалар ташриф буюришади.
Қолаверса, Туркиянинг машҳур киноактёри, “Қора севги” сериали билан танилган Каан Урганжиўғли ва дунёга машҳур “Гарри Поттер” фильми продюсери Мартин Смит ҳам ташриф буюради.
Унда Чет эл фильмларининг премьерасидан ташқари ўзбек томошабинларига 12 та машҳур маҳаллий фильмларни томоша қилиш таклиф этилади: “Аёл қалби” (Ж. Пўлатова) ижтимоий драмаси, “Бир кунлик тўй” (Ш. Расулов) комедияси, “Ким деяй сени” (К. Камалова), “Аёл қисмати” (Д. Масаидов), “Мухаббат баҳори” (И. Расулов) севги қиссаси, "Авф" (З. Жураева), "Талваса" (М. Иноғонов) драмалари, “Самарқандда қовун таровати” (А. Ҳамроева) лирик комедияси, “Дада дегин”, "Бардош" (М. Абдулхаиров) ижтимоий драмаси, "101-рейс" (А. Шохназаров) психологик триллери.
Премьералар географияси деярли бутун мамлакатни қамраб олади: маҳаллий томошабинлар ва кинофестиваль меҳмонлари учун Бухоро, Урганч, Жиззах, Қарши, Шаҳрисабз, Андижон, Фарғона, Наманган ва Гулистон шаҳарларида намойишлар ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0