Сиёсат

Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарлари учрашади

© Sputnik / Виктор ТолочкоФлаги стран СНГ
Флаги стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистонда илк бор Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар ҳамда ҳамкор халқаро парламент ташкилотларининг аёл раҳбарлари иштирокида Саммит бўлиб ўтади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 8-9 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг саммитида Тошкент декларацияси қабул қилинади. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов маълум қилди.
Қайд этилишича, МДХ мамлакатлари орасида Ўзбекистонда илк бор ташкил этилаётган мазкур саммитда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар ҳамда ҳамкор халқаро парламент ташкилотларининг аёл раҳбарлари иштирок этади.
Саммит мавзуси “Парламент етакчилиги: барқарорлик ва фаровонликни янада самарали таъминлашда хавф-хатарларни баҳолаш”.
“Бу каби кенг миқёсли тадбир бундан аввалги саммитлардан фарқли ўлароқ унда Парламентлараро иттифоққа аъзо мамлакатлар парламентлари палаталарининг аёл етакчилари (спикерлари), депутат аёллар, халқаро парламентлараро ташкилотлар вакиллари, яъни 22 та давлатдан 140 дан ортиқ иштирокчидан иборат нуфузли таркиб қатнашади”, дейди Ҳожиакбар Тўлаганов.
Саммитнинг асосий мақсади – COVID-19 пандемияси ва у билан боғлиқ инқироз оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, барқарорлик ва фаровонликни самарали таъминлаш мақсадида гендер тенглигини таъминлаш ҳамда аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича парламентлар фаолиятининг устувор йўналишлари ва ҳаракатларини белгилашдан иборат.
Саммит иши "Пандемиядан кейин глобал тикланишга тўсқинлик қиладиган хавфларни бартараф этиш” ҳамда "Технологиялар билан боғлиқ хавфларнинг олдини олиш ва технологиялар оламида инсон ҳуқуқлари ҳамда гендер тенгликни ҳимоя қилиш” мавзуларидаги иккита сессия доирасида ташкил этилади.
Шунингдек, Саммит доирасида “Барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга қаратилган гендер масалаларига йўналитирилган парламентлар” мавзусида махсус сегмент мажлисини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Саммит доирасида тенглик, инклюзивлик ва атроф муҳит муҳофазасига асосланган барқарор ривожланиш нуқтаи-назаридан иқтисодиётни тиклаш, қизлар ва аёллар, шу жумладан, репродуктив саломатлик соҳасидаги заифлигини камайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар ҳамда пандемиядан кейин иқтисодиётни тиклаш бўйича энг яхши амалиётлар муҳокама қилинади.
Шунингдек, рақамли иқтисодиёт ва меҳнат соҳасида технологик инновацияларни рағбатлантириш каби масалалар ҳам кўриб чиқилади.
Маълумот учун, Парламентлараро иттифоқ 200 га яқин мамлакатларнинг парламентларини бирлаштирган бўлиб, мулоқот учун энг йирик майдон ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, давлати раҳбари Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити иштирокчилари ҳамда Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0