Ҳукумат ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қайтариш тартибини белгилади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишТуристы у крепостной стены Цитадели Арк в исторической части Бухары.
Туристы у крепостной стены Цитадели Арк в исторической части Бухары. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилган мамлакат фуқаролари харажатларининг бир қисмини қайтариб олишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилган ички саёҳатлар харажатларининг бир қисмини қайтариб бериш тизимини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 484-сон қарори қабул қилинди.
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ мамлакат фуқаролари учун республика ҳудудларида "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш тартиби ("Cashback") жорий этилади.
Саёҳат харажатлари "Soliq.uz" электрон платформаси, шу жумладан унинг мобиль иловаси орқали қайтарилади.

Сайёҳ кешбэк олиш учун нима қилиши керак?

Soliq.uz мобил иловасини юклаб олиш;
Саёҳат йўналишини ва бошланиш санасини танлаш;
Кешбэкларни йиғиш учун фискал чекларни сканерлаш орқали авиа, темир йўл ёки автобус чиптарини иловага киритиш;
ДСҚ саёҳат якуни билан рўйхатдан ўтказилган чекларни текшириб, улардаги суммалар ҳисоб-китобини амалга оширади. Саёҳат харажатларини қайтариш шартлари тўғри бажарилганлиги натижаси бўйича йиғилган маблағларни туристларнинг шахсий банк карталарига миллий валютада ўтказиб беради.
Саёҳат харажатлари қуйидаги ҳолларда қайтарилади:
авиа, темир йўл ва (ёки) автомобиль транспортидан фойдаланиш;
жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланиш;
маданият ташкилотларига ташриф буюриш.
Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
темирйўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
маданият ташкилотларига ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.
Саёҳат харажатлари учун маблағлар фақат платформа орқали маҳаллий туристларнинг банк картасига саёҳат якунлангач қайтарилади.
Янгиликлар лентаси
0