Колумнистлар

Киев бошқа МАГАТЭ топади

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишМиссия МАГАТЭ посетила Запорожскую АЭС
Миссия МАГАТЭ посетила Запорожскую АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Киев: "Бу МАГАТЭ миссияси умидларни оқламади - биз бошқасини топамиз". Бироздан сўнг бошқа миссия ёки муқобил ҳисобот эълон қилинса ажаб эмас.
Рафаэл Гросси бошчилигидаги миссия хулосалари бўйича МАГАТЭнинг кечаги ҳисоботи ҳикояси ҳали тугамаган. Бу мавзуда бошқа ҳисобот ёки бошқа қоғоз бўлишини ишонч билан тахмин қилишимиз мумкин. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик 52 саҳифали ҳисобот ёзган. Шунинг ўзи етарли бўладими? Бизнинг яна бошқа экспертлар, агентликлар ёки ҳисобот берувчилар бўлади.
Чунки Киевда бир неча кун олдин айнан шундай ваъда беришди - муқобил текширувлар, қандайдир ўзига хос ядровий аудит ... МАГАТЭдан ташқари буни қиладиган ҳеч ким йўқми? Бу кулгили эмас. Топилади ҳам.
Гросси ва унинг жамоаси эҳтимолий муаммоларга дуч келмаслик ва ҳисоботда "ортиқча нарса" ёзиб қўймаслик учун ёғда қовурилган балиқдек эгилиб-қийшайишди. Ҳисоботда фақат АЭСнинг қаери ва қанчалик вайрон бўлгани бтафсил кўрсатилган, лекин ким томонидан вайрон қилинганини ҳеч ким билмайди. Ҳисоботда АЭСни ким ўққа тутаётгани аниқ кўрсатилмаган...
Шу билан бирга, унда "умумий келишув асосида" ҳимоя зонасини яратиш зарурлиги ҳақидаги "ажойиб" орзуманд ғоя илгари сурилган. АЭСни ўзи ким ўққа тутаяпти деган CNNнинг тўғридан-тўғри саволига, Гроссидан "бундай нарсалар унинг ваколатига кирмаслигини" айтди. Хуллса, унга ачинса бўлади.
Киев нуқтаи назаридан, Гросси у ерга умуман келмаслиги керак эди. Киев миссия амалга оширилмаслиги учун ҳамма ишни қилди. Лекин бунинг иложи бўлмагач, унга бошқа роль тайинланди: режага кўра украиналиклар диверсантлар станцияни эгаллаб олишади, кейин Киев орқали Гросси келади ва худди шу ҳисоботни, шу жумладан "ҳимоя зонаси ташкил қилиш кераклиги" ҳақида ёзади. Аммо бу тақдир эмас экан.
Зеленский МАГАТЭ ҳисоботни кутмасдан, миссиясининг иши унга маъқул келмаслигини айтди ва Киев режими бошқа ақлдан озган ғояларни илгари сура бошлади. Масалан, "ядровий муҳандислик аудити" таклиф қилинди (бу нима ўзи?). Кейин Киев МАГАТЭнинг муқобили топилиши мумкинлигини айтди (қайси бири? - дунёда ўзи битта агентлик бўлса) Масалан - ЕИ ва БМТ миссиясини юбориш мумкин (ахир МАГАТЭ БМТнинг бир қисми эмасми?). Ушбу ғояни Украина бош вазири Денис Шмигал ва Германия канцлери Олаф Шольц билан муҳокама қилди. Бундай миссия Европанинг энергетик хавфсизлигига катта ёрдам бериши ҳақида фикр билдирилди.
Хуллас бироз кутиш керак ва бетарафликдан дарак ҳам бўлмаган ҳисобот пайдо бўлиши муқаррар.
Айнан шундай бўлишига нега шубҳа йўқ? Чунки бу Хитой билан содир бўлган воқеани жуда эслатиб турибди. Хитойнинг Шинжон провинциясида инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ҳақидаги халқаро ҳисобот эсингиздами? Ўтган ҳафта БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўлимининг ҳужжати эълон қилинган бўлиб, унда ёқимсиз ибора мавжуд: Пекин бу провинцияда оммавий ваҳшийликлар уюштирган "бўлиши мумкин”.
Бундан миллионлаб хитойликлар ҳайратда қолди: ахир қандай қилиб? Май ойида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет Шинжонга ташриф буюрган эди. У сафар давомида ҳам, кейинроқ ҳам “Шинжондаги геноцид” ҳақида ҳеч қандай баёнот бермади, ҳаммаси яхши ўтган эди-ку? Энди қандай қилиб бу ғалати ҳужжат пайдо бўлди?
Global Times ўтказган дипломатик текшируви натижасида аниқланишига кўра, бу ҳисобот БМТнинг ўша тузилмаси ичидан чиққан, лекин у Мишел Бачелет томонидан эмас, балким бошқа шахслар томонидан тайёрдланган. Улар ушбу қоғоз устида 2019 йилдан буён, ҳеч қандай текширув сафарларисиз ишлаган. Қолаверса, улар БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва бошқалар каби тузилмалардан алоҳида ишлаган. Ҳа, БМТ катта ташкилот, у ерда ўзингизга керакли исталган одамни топишингиз мумкин...
Шу ўринда “ҳуқуқ ҳимоячилари” дастлаб Бачелетнинг Шинжонга сафари ҳеч қачон амалга ошмаслигига ишонч билдиришган эди. Сафар амалга ошганидан сўнг эса "бу хато бўлди" деганлар ҳам анча эди. Хуллас қўлдан келганча халал беришга уринишди. Сафар тугаб ижобий маъноли ҳисобот эълон қилинганидан сўнг "Нега у бундай ҳисобот берди, кутилган (салбий) фактлар нега йўқ" қабилидаги эътирозлар ҳам кўп бўлган эди.
Худда шу қабилида, Рафаэл Гросси ва унинг Запорожье АЭСга ташрифи ҳам "Бу МАГАТЭ миссияси умидларни оқламади - биз бошқасини топамиз" қабилида кутиб олинмоқда.
Хўш бу томошадан қандай хулоса чиқариш керак? Ачинарлиси шундаки, халқаро сиёсатни бошқариш механизмлари, ярим аср давомида катта қийинчиликлар билан қурилган халқаро ҳамжамият тизими, истасангиз, умуман халқаро ҳамжамият тушунчаси - Ғарб томонидан атайлаб йўқ қилинмоқда.
Нима учун БМТ ва унинг кўплаб ихтисослашган агентликларини ташкил қилинган эди? Дунёда барча мумкин бўлган масалалар бўйича мустақил, холис ҳакамлар институтини яратиш учун.
Ҳа, дунё Шарқ ва Ғарбга бўлинган, улар ўзаро рақобатлашмоқда. Ундан ташқари мураккаброқ нарса “учинчи дунё” ҳам бор, яъни ўнлаб давлатлар бетараф бўлишга ҳаракат қилмоқда. Ва ҳамма бир-бири билан нимадир ҳақида баҳслашади, ҳатто уришади. Аммо мустақил, холис ҳакамлар борки, уларнинг мавжудлигининг маъноси - шу мустақиллик ва холисликда. Улар халқаро ҳамжамиятни нисбий тартибда ушлаб туришади, идеал бўлмаса-да.
Бу тизим узоқ вақт давомида, 90 йиллардан бошлаб тизимли равишда бузилиб келган. Ўшанда бир давлатга дунёга бир ўзи эгалик қилиши мумкиндек туюлган. Ихтисослашган халқаро тузилмаларнинг ҳар бирида уни Ғарбнинг қудратини таъсиси этиш учун сохта тузилмага айлантириш учун зимдан ва узоқ давом этган кураш олиб борилди. Аммо бунга қаршилик кўрсатилди, кейин маълум бўлишича ушбу агентликларнинг кўпчиллигида Хитойнинг таъсири кучайгани маълум бўлдию. Вазият янада мураккаблашди.
Бугун эса, биз нейтрал ҳакамларга бўлган эҳтиёж сезиларли даражада ошганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Демак улар, жанглар билан бўлсада, келажакда ҳам мавжуд бўлишади. МАГАТЭнинг Запорожье бўйича ҳисоботининг асл моҳияти шу бўлса керак.
Янгиликлар лентаси
0