Марғилонга Ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши кутилмоқда

© Sputnik Стас ЭтвешТоргово-экономическая ярмарка-выставка СУГД 2017
Торгово-экономическая ярмарка-выставка СУГД 2017 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Oбуна бўлиш
Бугун Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддумий бошчилигида Халқаро баҳолаш комиссияси Фарғонага келади. Улар миллий матолар тўқимачилиги ва тайёрлаш жараёнлари ҳамда савдо расталари билан танишишади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Марғилонга Ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши кутилмоқда. Бу ҳақида Фарғона вилояти ҳокимлиги матубот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, Марғилонда 20-22 октябрь кунлари “Атлас байрами” бешинчи миллий матолар фестивали бўлиб ўтади. Ушбу фестивалда Марғилонга Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қарори билан Ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши кутилмоқда.

“Бугун Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддумий, Кенгашнинг Осиё-Тинч Океани минтақаси бош котиби, вице-президент Азиз Муртазаев ҳамда профессор Асиф Шайхдан иборат Халқаро баҳолаш комиссияси Фарғонага келади”, дейди Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилмурод Джумабаев.

Ташрифдан кўзланган мақсад Марғилон шаҳрига Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан бериладиган Ҳунармандлар шаҳри мақомини олиш бўйича топширилган ариза юзасидан ўрганиш олиб боришдан иборат.
Ўрганиш давомида миллий матолар тўқимачилиги ва тайёрлаш жараёнлариҳамда миллий матолар савдо расталари билан танишилади. Шунингдек, гиламдўзлик ва каштачилик устахоналари ҳам кўздан кечирилади.
Маълумот учун, Фарғона вилоятида ўтказиладиган “Атлас байрами” бешинчи миллий матолар фестивали Марғилон ипакчилигининг довруғини дунёга танитиш, ҳунар ва санъатга меҳри баланд инсонларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашиши учун ташкил этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0