Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 6 сентябрнинг асосий хабарлари

© Алексей Стефанов, SputnikСвоими глазами. Глава МАГАТЭ прибыл на АЭС под грохот снарядов
Своими глазами. Глава МАГАТЭ прибыл на АЭС под грохот снарядов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Oбуна бўлиш
МАГАТЭ фақат станцияга етказилган зарарни қайд этди, лекин зарбаларни ким бераётганини аниқ айтишдан бош тортди.
ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Украинада амалга оширилаётган махсус операция бўйича ўтган сутка, 6 сентябрнинг асосий хабарларини маълум қилди.
Запорожье вилоятида Украинанинг 65-механизациялашган бригадасининг 100 нафаргача жангарисини йўқ қилинди.
Украина қўшинлари кун давомида Николаев-Кривой Рог йўналиши бўйича алоҳида ҳудудларда ҳужум қилиш уринишларини давом эттирди. Россия ҚК уларнинг бўлинмалари ва захираларига аниқ зарбалар бермоқда.
️Россия ҳарбий-денгиз кучларининг кемалари Днепропетровск вилоятидаги Украина қўшинларининг Николаев-Кривой Рог йўналиши бўйича бир гуруҳини ёқилғи билан таъминлаган йирик Украина ёқилғи сақлаш омборига "Калибр" гипертовуш ракеталар ёрдамида зарба берди.
Юқори аниқликдаги ракета ва снарядлар ёрдамида ДХР ҳудудида 250 нафарга яқин Украина ҳарбийларининг 54 ва 93-механизациялашган бригадаси аскарларини йўқ қилди.
Россия ҳаво мудофаа тизимлари эса Каховская ГEСи яқинида Украинанинг HIMARS реактив тизимининг 11 та снарядларини уриб туширди.
️Харков вилояти Изюм шаҳарчасида икки нафар тинч аҳоли, жумладан 95 ёшли Улуғ Ватан уруши фахрийси ўққа тутилиши натижасида ҳалок бўлди, бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.
️Киев ҳарбийлари Энергодар ва Запорожье АЭСга 15 марта ўқ узди, Днепропетровск вилоятидаги Марганец аҳоли пункти ҳудудидан 20 та снаряд, шу жумладан станцияни нишонга олган учта ўқ отилди. Украинанинг ушбу артиллерия бўлинмалари Россия томонидан жавоб ўқлари билан бостирилди.
Ундан ташқари, ️МАГАТЭ миссияси Запорожье АЭСда ўтказган текширув натижалари бўйича ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда станциянинг электр таъминоти тизимларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барча жанговар ҳаракатларни тўхтатиш зарурлиги, шунингдек, зарар кўрмаслик учун Запорожье АЭСи атрофида "ҳимоя зонаси" яратиш зарурлиги таъкидланган.
Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Роговнинг айтишича, МАГАТЭ делегацияси фақат станцияга етказилган зарарни қайд этишган, лекин ўз ҳисоботларида зарбаларни ким бераётганини кўрсатишдан бош тортган.
Янгиликлар лентаси
0