ОТМ ходимлари талабаларни ижара уйга жойлаштирди

© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Уй бозори
Уй бозори  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Oбуна бўлиш
Айни пайтда республика бўйича жами 26009 нафар талаба ётоқхонага жойлаштирилди.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Олий таълим вазирлиги ходимлари 50 га яқин талабани ижара уйига жойлаштирди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази хабар берди.
Қайд этилишича, янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ижарага уй қидириб юрган талабаларни муаммоларини ўрганиш ва яқиндан ёрдам бериш учун марказ ходимлари Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган "уй бозори”да бўлишди.
Ташриф давомида талабаларнинг турар жой бўйича муаммолари ўрганилди. Натижада ЎзМУ, ТДШУ, ТМИ, ТТА, ЎзДСМИ, ТДТУ, ЎзДЖТУ, ТДТрУ, ТДПУ ва яна бир қанча ОТМ талабаларининг 50ка яқини ижарага жойлаштирилди.
“Бу жараён талабалар тўлиқ турар жойлар билан таъминлангунга қадар доимий вазирлик назоратида бўлади”, дейилади хабарда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилишича, Тошкент шаҳридаги кўпчилик талабаларнинг ётоқхона ёки ижарага жойлаша олмаётгани билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолаётгани кун тартибидаги долзарб масала бўлмоқда.
“Кундузги таълим шаклида талабалар турар жойлари мавжуд ОТМда жами 477 минг 388 нафар талаба таҳсил олмоқда. Шундан 83 минг 672 нафарини талабалар турар жойларига жойлаштириш белгиланган”, дейилади хабарда.
Айни пайтда республика бўйича жами 26009 нафар талаба ётоқхонага жойлаштирилди.
Янгиликлар лентаси
0