Озарбайжон билан саноат мулкини муҳофаза қилишда тўғрисидаги битим тасдиқланди

© Sputnik / Murad OrujovБахром Ашрафханов
Бахром Ашрафханов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон Озарбайжон билан саноат мулкини муҳофаза қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган ПҚ–369-сонли қарорида айтиб ўтилган.
Ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан сўнг, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари шартномада белгиланган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаши керак, - дейилган қарор матнида.
Қарорда айтилишига кўра, Ўзбекистон шартноманинг кучга кириши учун барча зарур ички тартиб-тамойилларни якунлаган. Шунингдек, Адлия вазирлиги ушбу шартномани амалга ошириш учун маъсул ваколатли орган этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Республикаси билан Саноат мулкини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро битим 2022 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган эди.
Маълумот учун, 2022 йилда икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш 70 фоизга ошди. Қишлоқ хўжалиги, ипакчилик ва тўқимачилик саноати, машинасозлик, кимё ва бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бошланди.
Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция фондини тез фурсатда ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0