Ўзбекистон “World Construction Championship” қурилиш чемпионатида иштирок этади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишПодготовка к открытию чемпионата WorldSkills Kazan
Подготовка к открытию чемпионата WorldSkills Kazan - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Oбуна бўлиш
У Россия ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги иқтисодий интеграциясини кенгайтириш мақсадида ўтказилмоқда
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. 7 октябрь куни Қозонда (Татаристон) II Халқаро қурилиш чемпионати (World Construction Championship) доирасида қурилишга оид ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро кенгашнинг мажлиси бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Sputnik мухбирига II Халқаро қурилиш чемпионати ташкилот қўмитаси маълум қилди.
Мажлисда МДҲга аъзо мамлакатлар - Россия, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғистон, Тожикистон, Туркманистон – қурилиш вазирликлари ва идоралари раҳбари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари қатнашишади.
Унда қурилишнинг долзарб муаммолари, жумладан, қурилиш соҳаси стратегиясини ривожлантириш ва соҳа нарх белгиланиши тизимини такомиллаштириш, ЕОИИнинг “Қурилиш материаллари ва маҳсулотларини хавфсизлиги тўғрисидаги” техник регламенти лойиҳасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш режалаштирилган.
Саноат соҳасидаги II Халқаро профессионал моҳирлик чемпионати (World Construction Championship) Россия ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги иқтисодий интеграциясини кенгайтириш мақсадида ўтказилмоқда.
Бу йилги чемпионатда 27 та мамлакат вакиллари иштирок этишади.
Чемпионат ғолиблари асосий мукофотдан ташқари Россия бўйлаб саёҳат қилиш имкониятига эга бўлишади. Бу “Россия — страна возможностей” (Россия – имкониятлар мамлакати) мухтор нотижорат ташкилотнинг махсус мукофоти.
Тадбир 2020 йил февралида Россия Қурилиш вазирлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси томонидан таъсис этилган. Биринчи чемпионат 2021 йили Сочида бўлиб ўтган.
Янгиликлар лентаси
0