Қўлда терилган пахта учун неча пулдан тўланиши маълум бўлди

© Sputnik / Denis Abramov / Медиабанкка ўтишСбор урожая хлопка
Сбор урожая хлопка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Oбуна бўлиш
Бу йилги куз мавсумида пахта йиғим-терими учун белгиланган нархлар ўтган йилга нисбатан ўртача 2500 — 3000 сўм атрофида ошган.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Бу йилги куз мавсумида пахта йиғим-терими учун белгиланган нархлар маълум бўлди. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов хабар берди.
Айтилишича, қўлда терилган ҳар килограмм пахта хомашёси учун биринчи теримда 1500 сўмдан, иккинчи теримда 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.
Қайд этиш жоиз, ўтган йилга нисбатан нархлар йилига ўртача 2500 — 3000 сўм атрофида ошган. 2021 йилда 1 килограмм пахта учун 1200 сўм, иккинчи теримда эса 1500 сўмни ташкил этганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда етиштирилган 1 тонна ўрта тола навли пахта хомашёсининг минимал нархи ҚҚС билан бирга 10 025 минг сўмни, 1 тонна ингичка тола навли пахта хомашёсининг минимал нархи ҚҚС билан бирга 15 120 минг сўмни ташкил этганини маълум қилганди.
Ушбу нархлар жаҳон бозорида шаклланган нархлар, масъул этиб белгиланган вазирлик ва идораларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0