Сиёсат

Сенатнинг ўттиз иккинчи ялпи мажлиси 13 сентябрь куни чақирилади

© Олий Мажлис Сенати Сенатининг ялпи мажлиси
Сенатининг ялпи мажлиси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Сенаторлар Электрон тижорат, Ташқи меҳнат миграцияси, Электрон рақамли имзо, Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқишади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлиси 13 сентябрь куни чақирилади.
Ялпи мажлисда сенаторлар Олий Мажлис Сенати Раиси ўринбосари тўғрисидаги масалани кўриб чиқишади.
Муҳокама этиладиган қонунлар:
“Электрон тижорат тўғрисида”ги;
“Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги;
“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.
Шунингдек, мажлисда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил I ярим йиллиги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, шунингдек, Ташқи ишлар вазирининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитиш режалаштирилган.
Сенаторлар, Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш, шунингдек, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳри Давлатобод туманининг ҳамда Наманган шаҳрининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқишади.
Кун тартибидан шунингдек, Боёвут, Қарши, Олот, Бўстон ва Тўрақўрғон туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида белгиланган чора-тадбирлар ижросини ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш ҳам ўрин олган.
Ялпи мажлисда давлат органлари ва ташкилотлари тизимида 2022 йилнинг биринчи ярмида мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини кўриб чиқиш ҳам кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0