Чўлпонотада МДҲ мамлакатлари ИИВ вазирлари кенгаши йиғилиши бошланди

© Sputnik / Адыл СултангазиевВ Чолпон-Ате началось заседание Совета глав МВД стран СНГ
В Чолпон-Ате началось заседание Совета глав МВД стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
Йиғилиш иштирокчилари жиноятчиликка қарши курашиш бўйича биргаликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар доирасидаги кенг кўламли масалаларни кўриб чиқади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида МДҲ мамлакатлари Ички ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бошланди.
Йиғилишда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ички ишлар вазирлари, шунингдек, МДҲ мамлакатлари уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш Бюроси вакиллари иштирок этмоқда.
Улар жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш доирасидаги кенг кўламли масалаларни кўриб чиқади, ўта хавфли жиноятларга қарши курашиш бўйича давлатлараро дастурларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни тинглайди.
Шунингдек, вазирлар МДҲ мамлакатлари ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлиги, кибержиноятчиликка қарши курашиш, ўта хавфли жиноятчиларни қидириш, янги дори воситаларининг ноқонуний айланишига оид масалаларни ҳам муҳокама қилишади.
Янгиликлар лентаси
0