Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Амир Темур хиёбони или "Ташкентский бродвей"
Ташкент. Амир Темур хиёбони или Ташкентский бродвей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, беқарорлик фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида сақланиб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37 даражани, шимолда 23-28 даражани ташкил этади.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 34-36 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 27-32 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0