Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Центральный банк Узбекистана
Ташкент. Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
Марказий банк Бошқарувининг йиғилиши ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақида Марказий банк Бошқарувининг йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк бошқарувининг июлдаги йиғилишида асосий ставка йиллик 16 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилганди. Бундай кўрсатгич, инфляцион кутилмаларнинг шаклланган трендлари ҳамда келгуси ойларда нархлар ва макроиқтисодий кўрсаткичларнинг кутилаётган динамикаларидан келиб чиқиб белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0