Ўзбекистон ва Туркманистон ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказмоқчи

© Фото: МИВТ УзбекистанаЗаместитель премьер-министра – министр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Жамшид Ходжаев провёл встречу с заместителем председателя Кабмина Туркменистана Батыром Атдаевым.
Заместитель премьер-министра – министр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Жамшид Ходжаев провёл встречу с заместителем председателя Кабмина Туркменистана Батыром Атдаевым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат енгил автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни муҳокама қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон ўзаро савдо ҳажмини яқин келажакда 2 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Ботир Атдаев Тошкентдаги учрашувда бунинг учун зарур чора-тадбирлар мажмуини қабул қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида 2022-2025 йилларга мўлжалланган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастурини амалга оширишни назарда тутган ҳолда саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар жорий йил охиригача савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ўзбек-туркман Қўшма комиссиясининг навбатдаги 17-йиғилишини ўтказиш имкониятини кўриб чиқдилар.
“Томонлар ўзаро савдо ҳажмини яқин келажакда 2 миллиард долларга етказиш учун зарур чора-тадбирлар мажмуини қабул қилишга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар”, - дейилган Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида.
Икки мамлакат ҳудудида тайёр тўқимачилик, фармацевтика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги қўшма лойиҳалар сонини сезиларли даражада ошириш бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, енгил автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга, шунингдек, Туркманистонда маиший техника ишлаб чиқаришни биргаликда йўлга қўйишга ўзаро қизиқиш билдирилди.
2021 йилда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айланмаси 67 фоизга ўсиб, 902 миллион долларга етган. Жорий йилда бу кўрсаткич яна 9 фоизга ошди.
Ўзбекистонда Туркманистон капитали асосида ташкил топган 173 та корхона фаолият кўрсатмоқда, шундан 69 таси қўшма ва 104 таси юз фоиз хорижий капиталга эга корхонадир.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов жорий йил июль ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келганди. Ташриф давомида икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0