Ўзбекистоннинг хушманзара жойлари ВГИК талабалари нигоҳида талқин этилади

© Sputnik / Стас ЭтвешПлощадь Регистан в Самарканде
Площадь Регистан в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
ВГИК талабалари Ўзбекистонга ташриф буюришади ва 10 кун ичида улар ўз асарларини тақдим этишади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Бадиий академиянинг марказий кўргазмалар залида Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) талабаларининг ижодий ишлари кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Экспозиция жами 100 дан ортиқ картиналарни ўз ичига олади. Картина яратиш учун ВГИК талабалари Ўзбекистонга ташриф буюришади ва 10 кун ичида улар ўз асарларини тақдим этишади. Уларда Ўзбекистон шаҳарларининг гўзалликлари намойиш этилади.
Шунингдек, ВГИК Тошкент филиали "Очиқ эшиклар куни"ни ўтказади. 280 нафар талаба учун тантанали гала концерт ташкил этилади. Янги ўқув йилидан бошлаб филиалда ишга тушадиган 3 та янги – актёрлик, операторлик ва кинорежиссёрлик йўналишлари тақдимоти бўлиб ўтади.
Кинофестиваль доирасида ўтказиладиган "Кино 5 кунда" ёшлар халқаро танлов дастурида 1500 нафардан ортиқ ёш киноижодкорлар, дунёнинг 20 нафар етакчи кино мактаби вакиллари иштирок этади.
Лойиҳа қамрови ҳам кенгайди – энди Ўзбекистонга Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Польша, Тожикистон, Туркия ва бошқа давлатлардан ёш ижодкорлар ташриф буюришади.
Иштирокчилар Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги 20 та ҳудудида қисқа метражли фильмларни суратга олади. Танлов ғолиблари эса Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросимида тақдирланади.
Янгиликлар лентаси
0