Колумнистлар

Россия ўз суверенитетини мустаҳкамлаши - янги дунё тартиби пайдо бўлишига олиб келади

© POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в VII Восточном экономическом форуме
Президент РФ В. Путин принял участие в VII Восточном экономическом форуме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
"Кўп қутбли дунё ғояси шундан иборатки – у адолатли бўлиши керак, ўзини яккаю-ягона Худонинг эр юзидаги вакили деб ҳисоблайдиган бир мамлакатнинг кўрсатмаларига асослан яшамаслиги керак.
Украинадаги махсус операциянинг асосий оқибати Россия суверенитетининг мустаҳкамланиши бўлади – “охир-оқибат, бу бизнинг мамлакатимизнинг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатдаги позицияларининг мустаҳкамланишига олиб келади”, деди Владимир Путин Владивостокда.
"Ҳа, албатта, маълум бир қутбланиш бор - дунёда ҳам, мамлакат ичида ҳам. Бу фақат фойда келтиришига ишонаман, чунки кераксиз, зарарли ва олдинга боришимизга тўсқинлик қиладиган ҳамма нарсадан воз кечилади. Биз шундай қиламиз. Тараққиёт жадал суръатга эга бўлади, чунки замонавий тараққиёт фақат суверенитетга асосланиши мумкин. Бу борадаги барча қадамларимиз суверенитетни мустаҳкамлашга қаратилган”.
Президентнинг Шарқий иқтисодий форумда айтган бу сўзларини тадбирнинг ўзидан олинган сурат ҳам тасдиқлайди.
Форумда Владимир Путиннинг ўнг томонида Мянма Давлат маъмурий кенгаши раиси ва Қуролли кучлари қўмондони генерал Мин Аун Хлайн ўтирди. Шарқий Иқтисодий форум фахрий меҳмони, давлат раҳбари - унинг Россия президентидан кейинги ўрни мутлақо табиий эмасми?
© Sputnik / Sergey Bobylev/Pool / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин Владивостокдаги ВИИ Шарқий иқтисодий форумнинг ялпи мажлисида
Президент РФ Владимир Путин на пленарном заседании VII Восточного экономического форума во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Россия президенти Владимир Путин Владивостокдаги ВИИ Шарқий иқтисодий форумнинг ялпи мажлисида
Гап шундаки, генерал ўтган йилнинг февраль ойида Мянмани бошқаришга киришган эди. У сайловда ғалаба қозонган мамлакат асосчисининг қизи Аун Сан Су Чжини давлат бошқарувидан куч билан четлаштириб, ўзи ҳукумат бошига келган эди. Генерал сайловларда қонунбузарликлар бўлганига даъво қилган бўлса-да қатор Ғарб давлатлари ва АСЕАН янги ҳукуматни тан олмаган. Малакатда собиқ ҳокимият тарафдорлари (мухолифат) ва ҳарбийлар ҳукумати орасида қарама-қаршиликлар содир бўлди, минглаб одамлар қурбон бўлди.
Айтиш жоизки, Мянманинг 75 йиллик мустақил тарихи марказий ҳукуматнинг мамлакат бирлигини сақлаб қолиш учун тинимсиз кураши билан ўтган. Сиёсий бирлик бўлмаса ҳам – ҳудудий бирликни сақлаб қолиш учун.
Чунки Мянма бир вақтлар Британия мустамлакаси бўлган Ҳиндистонининг бир қисми бўлган ва бир у ерад турли халқлар яшайди. Уларнинг баъзилари марказий ҳукуматни умуман тан олмаган. Ўнлаб йиллар давомида айрим вилоятларда партизанлар уруши бўлиб келган ва ҳукумат ҳеч қачон мамлакатнинг бутун ҳудудини тўлиқ назорат қилмаган.
Шунинг учун Мянма мустақиллигининг деярли барча йилларида ҳарбийлар ҳукмронлик қилгани ажабланарли эмас. Фақат 50 - йиллар ва 2015 йилдан кейинги давр бундан мустасно. Ушбу вақт ичида ҳамма нарса бор эди: социализмнинг ўзига хос версиясини қуриш ва СССР билан дўстлик, капитализмга ўтиш, кўп партиявийлик тизим қуриш ва ҳоказо.
Етти йил аввал айнан генерал Мин Аун Хлайн бош қўмондон сифатида ҳокимиятни тинч аҳолига топширган эди. Айнан ўша ҳокимиятдан четлатилган Су Чжи қўлига. Лекин нима учун Мянманинг ички ишлари Россия суверенитети мустаҳкамланаётганини тушуниш учун муҳим?
Чунки генерал Хлайн Россияга биринчи марта келганидан йироқ: 2017 йилдан буён Россияга йилига бир неча марта келиб-кетган. У Москва ва вилоятларга ташриф буюрди, буддизм пагодаларини очди, Қизил майдондаги ҳарбий парадларда қатнашди ва ҳарбий заводларга ташриф буюрди. Мянма узоқ вақтдан бери Россия қуролларини сотиб олади. Охирги марта у Россияга бор-йўғи икки ой олдин шахсий ташриф билан келган эди. Владивостокдаги ҳозирги учрашув унинг Путин билан биринчи расмий учрашувидир. Нега?
Чунки, Мянманинг геосиёсий аҳамияти катта бўлишига қарамасдан (мамлакат Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ курашининг чорраҳасида жойлашган), Россия Мянманинг ҳақиқий ҳукмдори генерал Хлайн билан алоқаларини ошкор этишни истамаган эди. Генерал Россияда Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳамда Патрушев ва Лавров билан учрашган.
Лекин расмий Кремль маълум масофани сақлаб келаётган эди. Мъянмада ўтган йилги давлат “тўнтариш” дан кейин Россия янги ҳукуматга Хитой билан бирга дипломатик ёрдам кўрсатди, шу жумладан БМТ Хавфсизлик Кенгаши даражасида ҳам. Энди бўлса биринчи шахсларнинг тўғридан-тўғри алоқа қилиш вақти келди.
Шунинг учун, 24 февралдан кейин Россия Ғарб билан шунчаки тўқнаш келмади: биз улар ўйлаб топган қоидалар бўйича ўйнашни тўхтатдик. Владивостокда сўзлаган Путин Украинада махсус операция бошланганидан кейин Россияни халқаро ҳуқуқни бузганликда айблашини қуйидагича тавсифлади: биз ДХР ва ЛХР билан келишувларимиз асосида бунга ҳақли эдик. Ғарб давлатлари Ироқ, Ливия ёки Югославияга ҳужум қилишда нимага таяндилар? Уларнинг ўзлари халқаро ҳуқуқни бузадилар ва кейин "қандайдир ўйлаб топилган қоидалар ҳақида гапирадилар":
"Бу қандай қоидалар? Улар қаердан пайдо бўлди? Бу қоидаларни ким ўйлаб топди? Уларнинг ўзлари яшасинлар."
Бу жуда муҳим нуқта: Россия энди Ғарбга халқаро ҳуқуқни талқин қилиш ҳуқуқини бермайди. Биз олдин ҳам бу ҳақида гапирар эдик, лекин барибир ўз ҳаракатларимизда маълум даражада Ғарб “қоидаларига асосланган тартиб” билан ҳисоблашишга ҳаракат қилардик. Сўнгги йилларда бу атама Ғарбда тобора кўпроқ қўлланилиб, "либерал дунё тартиби" дея атала бошлади. Биз эса уни "англо-саксларнинг глобалистик лойиҳаси" деб атаймиз. Унинг ёрдамида атлантикачилар Путин "Америка глобал иқтисодиёт ва сиёсатда тобора йўқотиб бораётган ҳукмронлиги"ни сақлаб қолишга ҳаракат қилишди:
"Ғарб давлатлари фақат ўзлари учун фойдали бўлган эски дунё тартибини сақлаб қолишга, ҳаммани ўзлари ўйлаб топган ва ўзлари мунтазам равишда бузадиган машҳур "қоидалар" бўйича яшашга мажбур қилишга интилмоқда. Шу билан бирга, бошқа давлатларнинг бундай диктатга бўйсунишни истамаслиги ва ўзбошимчаликлари Ғарб элитасини, содда қилиб айтганда, узоқни кўзламайдиган авантюристик қарорлар қабул қилишга мажбур қилмоқда – ҳам дунё хавфсизлиги, ҳам сиёсат ҳам иқтисодиёт нуқтаи назаридан. Бу қарорларнинг барчаси мамлакатлар ва халқлар манфаатларига зид келади. Жумладан Ғарб давлатлари фуқароларининг ўзлари учун ҳам”, - деди Путин.
"Қоидаларга асосланган тартиб" га бўйсўнмаганларга ҳар доим босим бўлган. Россия айниқса 2014 йилдан сўнг бунга тўлиқ дуч келди ва 2022 йилда буни тўлиқ ҳис қилди. Ғарб бизни тўғридан-тўғри “мохов давлат” деб эълон қилди. Лекин олдин ҳам кўплаб давлатлар шундай вазиятга тушган эди: Ироқ ва Шимолий Корея, Эрон ва Венесуэла, Судан ва Сурия. Ҳа, ва Мянмани ҳам бир неча бор "бурчакка сиқиб" олишга уриниб кўришди. Илгари Россия Мянма билан муносабатларини тўхтатмаган бўлса ҳам, Ғарбнинг позицияси билан ҳисоблашиши керак эди. Худди бизнинг КХДР ёки Судан ёки Ғарб томонидан "изоляция" қилинган бошқа давлатлар билан муносабатларимиз каби.
24 февралдан кейин ҳамма нарса ўзгарди: бизда энди атлантикачилар билан дипломатик ўйин ўйнаш, улар ўйлаб топган атамалардан фойдаланиб гаплашиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Ва бу бизга ғарбий бўлмаган дунёнинг турли мамлакатлари билан муносабатларни ўрнатишда янги имкониятлар очади. Бу - Россия бутунлай мустақил бўлиб бораётганини, ўз геосиёсий стратегиясини ўз манфаатлари ва ғоялари асосида қураётганини ҳаммага намойиш этади. Ва бу манфаатлар энди Шарқ ва Жанубда ётади.

Ғарб бизга қарама-қаршилик тарафни эгаллаб, ўзининг тарихий танловни амалга оширгандан сўнг, биз шуни тўғридан-тўғри айтишимиз мумкинки – бизнинг манфаатларимизга стратегик заифлашган ва бўлинган Ғарб тўғри келади.

Аммо бизнинг асосий гаровимиз кетаётган гегемонга қарши ўйинда эмас, балки янги архитектура қурилишида. Владивостокда Путин яна биз интилаётган дунё тартибини қисқача тавсифлаб берди:
"Кўп қутбли дунё ғояси шундан иборатки – у адолатли бўлиши керак, ўзини яккаю-ягона Худонинг эр юзидаги вакили деб ҳисоблайдиган бир мамлакатнинг кўрсатмаларига асослан яшамаслиги керак.
Ҳар бир давлат ўз армияси, ҳудуди, ялпи ички маҳсулот ҳажми ёки замонавий қуролларнинг мавжудлигидан қатъий назар, бошқа мамлакатлар манфаатларини ҳурмат қилиши, уларга тенг ҳуқуқли муносабатда бўлиш керак. Ҳар ким ўзи ўйлаб топган қоидаларга эмас, балки халқаро ҳуқуқ тамойилларига таяниши керак.
Адолатли ва барқарр дунё тартиби ана шундай бўлиши керак. Биз ҳамиша ана шу тамойилдан келиб чиққанмиз ва ўз суверенитетимиз учун курашамиз. Айнан шу шартлар асосиада биз исталган давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Ишончим комилки, дунёда охир-оқибат ҳаммаси шундай бўлади, ҳаммаси ўз жойига қайтади”.
Ҳамкорлар билан муносабатларни мустақил равишда белгилаш ва бунда “қоида ўрнатувчилар” маъқуллашини кутмаслик – ана шу ўз суверенитетни мустаҳкамлаш деб аталади.
Янгиликлар лентаси
0