Шахмат: Тошкентда “Президент кубоги-2022” мусобақаси бошланди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Президент кубоги-2022
Президент кубоги-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
Ушбу мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 100 минг долларни ташкил қилади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Тошкентдаги Халқаро шахмат академиясида ақл гимнастикаси бўйича “Президент кубоги-2022” мусобақаси бошланди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Ушбу мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 100 минг долларни ташкил қилади.
Қайд этилишича, халқаро турнир низомига кўра иштирокчилар 8-9-10-сентябрь кунлари 2 тадан тур учрашувларини ўтказишади. 13 сентябрь куни сўнгги тур бўлиб ўтади.
© Спортни ривожлантириш вазирлиги Президент кубоги-2022
Президент кубоги-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Президент кубоги-2022
Турнир швейсарча тизим бўйича икки босқичда – гуруҳ босқичи ярим финал (онлайн тарзда) ва финал (9-тур, офлайн), шунингдек, асосий босқич (10-тур) бўйича ўтказилади.
“Халқаро турнирида дунёнинг 16 та мамлакатидан халқаро гроссмейстерлар, халқаро шахмат усталари, шунингдек, спорт усталигига номзодлар ғолиблик учун дона суриши турнирнинг муросасиз ва қизиқарли ўтишини таъминлайди”, дейилади хабарда.
Ғолиблик учун асосий даъвогарлар ва уларнинг 1-турдаги рақиблари:
Дубарбайли Васиф – Нилуфар Ёқуббоева;
Раҳул В С – Жавоҳир Синдаров;
Нодирбек Ёқуббоев – Ҳумоюн Бекмуродов;
Маниш Анто Криштиано Ф – Жаҳонгир Воҳидов;
Шамсиддин Воҳидов – Меҳди Ҳасан Параг.
Эслатиб ўтамиз, 6 сентябрь куни мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганди.
Янгиликлар лентаси
0