ШҲТнинг таниқли спортчилари иштирокида катта флешмоб бўлиб ўтади

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаги государств-членов ШОС
Флаги государств-членов ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
Самарқанд саммитидан аввал ташкилот фаолияти доирасида биринчи бор “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг спорт элчилари” лойиҳасига асос солинди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Пойтахтдаги “Миллий боғ” сайилгоҳида ШҲТга аъзо мамлакатларнинг таниқли спортчилари иштирокида катта флешмоб ўтказилади. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Айтилишича, Самарқанд саммитидан аввал ташкилот фаолияти доирасида биринчи бор “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг спорт элчилари” лойиҳасига асос солинди.
Унга кўра, 9-10 сентябрь кунлари пойтахтда унга бағишланган матбуот анжумани ҳамда флешмоб ташкил этилади.
Тадбирлар:
9 сентябрь куни соат 16:00 да “International hotel Tashkent” меҳмонхонасида ШҲТга аъзо мамлакатларнинг таниқли спортчилари иштирокида матбуот анжумани;
10 сентябрь куни соат 17:00 да “Миллий боғ” сайилгоҳида улар иштирокида катта флешмоб.

Флешмобга ташриф буюрувчилар энг таниқли атлетлар, жаҳон ва Олимпиада чемпионлари билан учрашибгина қолмай, маҳорат сабоқларида ҳам бевосита иштирок этишлари мумкин”, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0