“Тошкент - Андижон” йўналишида қўшимча рейслар йўлга қўйилади

© Фото: uzrailpass.uzПоезд на вокзале Ташкента
Поезд на вокзале Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
“Тошкент - Андижон -Тошкент” йўналишида қўшимча рейслар 8 сентябрдан ташкил этилади – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. “Тошкент - Андижон -Тошкент” йўналишида қўшимча рейслар йўлга қўйилади. Бу ҳақида “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Айтилишича, йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 8,15,22,29-сентябрь кунлари 60/59-сонли “Тошкент - Андижон - Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди қўшимча равишда 4-рейс ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Самарқанд - Тошкент – Самарқанд” йўналишида "Afrosiyob" поездларининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилиши маълум қилинганди. Мазкур йўналишдаги 767/768-сонли электропоездларининг қўшимча ҳаракати 12 сентябрдан 18 сентябргача амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0