Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг саммити бошланди

© SputnikПарламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммити
Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммити - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
Тадбир аввалида президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммити бошланди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
Саммитда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси ўринбосари Галина Карелова ва бошқалар иштирок этмоқда.
Тадбир аввалида президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирди.
Мурожаатда қайд этилишича, Ўзбекистонда депутатларнинг деярли учдан бир қисмини хотин-қизлар ташкил этмоқда.

“Парламентлараро иттифоқнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Стратегик режасининг амалга оширилиши натижасида сўнгги 5 йил ичида дунёда аёл- парламентарийлар сони 23,4 фоиздан 26 фоизга ошди”, дейди Танзила Нарбаева.

Саммитда иштирокчилар томонидан “Парламент етакчилиги: барқарорлик ва фаровонликни янада самарали таъминлашда хавф-хатарларни баҳолаш” мавзусини кўриб чиқилади. Хусусан, улар пандемиядан глобал тикланишига тўсқинлик қилаётган хатарларни бартараф этиш масаласини муҳокама этишади.
Бундан ташқари, репродуктив саломатлик соҳасидаги заифлигини камайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар ҳамда пандемиядан кейин иқтисодиётни тиклаш бўйича энг яхши амалиётлар муҳокама қилинади.
Саммит ўз ишини 9 сентбрь куни ҳам давом эттиради. Унда БМТ, Парламентлараро Иттифоқ ва унга аъзо мамлакатлар парламентлари палаталарининг аёл-спикерлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 17 давлатдан 120 дан ортиқ парламент вакиллари иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0