Жамият

Тошкентдаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади

© СС0 / Unsplash / Will PoradaЗнак стоп, иллюстративное фото
Знак стоп, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ҳайдовчилар соат 10:00 дан 00:00гача айланма йўллардан фойдаланишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Тошкентда 8 сентябрь куни бир неча кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 8 сентябрь куни соат 19:30 да Алишер Навоий номли давлат академик катта театрида 93 мавсумнинг очилиши доирасида очиқ осмон остида “Куз зари оғушида Катта Мусиқа” концерти ўтказилади.
Шу муносабат билан соат 10:00 дан 00:00гача шаҳардаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади:
Буюк Турон кўчаси Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган оралиқда;
Бухоро кўчаси Буюк Турон кўчаси билан кесишмасидан Зарафшон кўчасигача бўлган оралиқда.
Хабарда ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишлари сўралмоқда.
Янгиликлар лентаси
0