Жамият

Бўш турган биноларда мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади

© Foto : jarmolukПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Президент қарори билан фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларининг солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Фойдаланилмаётган объектларга нисбатан оширилган солиқлар натижасида ҳосил бўлган қарзлар ҳисобдан чиқарилди. Бу ҳақида президентнинг ПФ–218-сонли қарорида назарда тутилган.
Фармонга кўра, фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича:
мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади;
солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
2022 йил 1 июлдан мазкур Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ундирилган солиқ келгуси тўловлар ҳисобига мулкдорларга қайтарилади.
Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектларига ва ушбу объектлар билан банд ерларга мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби бекор қилинган.
Янгиликлар лентаси
0