МДҲ мамлакатларида интернет-ресурсларнинг Ягона реестри яратилиши кутилмоқда

© Ички ишлар вазирлигиИчки ишлар вазири Пўлат Бобожонов
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2022
Oбуна бўлиш
МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашида бир қатор ҳужжатлар имзоланди – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. МДҲ мамлакатларида интернет-ресурсларнинг Ягона реестрини яратилиши кутилмоқда. Бу ҳақида ИИВ хабар берди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ИИВ делегацияси Чўлпон-ота (Қирғизистон)да бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
Учрашувда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича давлатлараро дастурларни амалга оширишда МДҲ мамлакатлари Ички ишлар вазирликлари ва полицияси ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, 2024-2028 йилларга мўлжалланган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар Давлатлараро дастури лойиҳасини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Мажлисда имзоланган ҳужжатлар:
МДҲга аъзо давлатларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ блокировка қилиниши шарт бўлган интернет-ресурсларнинг Ягона реестрини яратишнинг мақсадга мувофиқлиги;
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларини ноқонуний тарқатишга қарши курашиш;
Ҳамдўстликка аъзо давлатлар фуқаролари томонидан жиноий ва бошқа жавобгарликдан бўйин товлаш мақсадида фуқароликни ўзгартириш институтидан фойдаланишининг олдини олиш;
Шунингдек, бошқа масалалар борасида ҳам қатор ҳужжатлар имзоланди.
“Кенгаш аъзолари Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг ишчан ва конструктив руҳда, дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муҳитида ўтган тадбирга пухта тайёргарлик кўрганлигини таъкидлаб, унинг муваффақиятли ўтказилиши борасидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо беришди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Кенгаш мажлисида Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон республикалари, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлари ҳамда МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш Бюроси директори иштирок этишди.
Янгиликлар лентаси
0