Мусиқа фестивали ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар вақтинча ёпилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСитуация в Термезе и на границе с Афганистаном
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2022
Oбуна бўлиш
Пойтахтдаги бир неча кўчалар 9 сентябрь соат 00:00 дан 12 сентябрь соат 18:00 гача ёпилади.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Пойтахтдаги айрим кўчалар Tashkent Music Fest 2022 мусиқа фестивали ўтказилиши муносабати билан вақтинча ёпилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Айтилишича, 9-11 сентябрь кунлари Tashkent Music Fest 2022 мусиқа фестивали ўтказилади. Шу муносабат билан 9 сентябрь соат 00:00 дан 12 сентябрь соат 18:00 гача бир неча кўчалар ёпилади.
Буюк Турон кўчаси Алишер Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;
Истиқлол кўчаси Буюк Турон кўчаси билан кесишмасидан Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасигача;
Зарафшон кўчаси Алишер Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;
Жаваҳарлал Неру кўчаси Зарафшон кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш узр сўралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Алишер Навоий номли давлат академик катта театрида 93 мавсумнинг очилиши доирасида очиқ осмон остида “Куз зари оғушида Катта Мусиқа” концерти ўтказилиши муносабати билан ҳам бир неча кўчалар вақтинча ёпилганди.
Янгиликлар лентаси
0