Дунёда

Россия Европанинг даҳшатли тушини ҳақиқатга айлантиради - Forbes

© Sputnik / Алексей ВитвицкийГазопровод "Северный поток"
Газопровод Северный поток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Форбес шарҳловчиси энергетик фиаско Европа саноатининг бир қисмини тиз чўктириши мумкинлигини, хусусан Германия саноатининг 65% тўхтаб қолиши мумкинлигини башорат қилди.
ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Forbes таҳлилчиси Ден Рункевичюс "Газ истеъмолига нисбатан қўлланилган чекловлар Европа учун коллапсга айланиши мумкин", деб ёзмоқда. РИА Новости хабарига асосан.
Унинг фикрина кўра, энергия манбаалари борасида ЕИ тўлиқ Россияга қарам, чунки у ўз энергиясининг учдан икки қисмидан кўпроғини табиий газдан ишлаб чиқаради, унинг 40 фоизи “Шимолий оқим”дан олинади.
Мақолада қайд этилишича, энергия нархининг кескин ошиши ортидан Европа раҳбарлари 375 миллиард долларлик қутқарув бюджет пакетини қабул қилишга қарор қилишди. Фақат Буюк Британиянинг ўзи энергия нархларини компенсация қилиш учун кейинги 18 ой ичида 150 миллиард доллар сарфлашни режалаштирмоқда.
Журналист Goldman Sachs ҳисоб-китобларига иқтибос келтирган ҳолда, агар Россия “Шимолий оқим” орқали газ етказиб беришни тўхтатса, Германиянинг нормалар жорий этишдан бошқа чораси қолмайди. Бу эса ишлаб чиқаришни 65 фоизга қисқартиришга олиб келади.
“Бошқача қилиб айтганда, бу энергетик фиаско Европа саноатининг бир қисмини тиз чўктириши мумкин. Энг ёмони, ҳатто Европа бирлаштирган 375 миллиард долларлик бюджет пакети ҳам уни тежаб қолмаслиги мумкин, чунки сиз, пулингиз қанча кўп бўлмасин, мавжуд бўлмаган миқдордаги газни сотиб ола олмайсиз, деб хулоса қилинади мақолада.
Аввалроқ "Газпром" режали техник хизмат кўрсатиш учун “Шимолий оқим”нинг ишлаётган ягона "Трент 60" турбинасини 3 кунга тўхтатишини эълон қилган эди. Ушбу хабардан сўнг газ нархи дастлаб 2700 доллардан ошди, кейин эса энг юқори чўққи 3500 АҚШ доллари чегарасидан ошиб, 3892 долларга етган эди.
Янгиликлар лентаси
0