Маданият

Тошкент халқаро кинофестивал доирасида “Россия кино кунлари” бўлиб ўтади

© Sputnikпресс-конференция, посвященная старту XIV Ташкентского международного кинофестиваля "Жемчужина шелкового пути"
пресс-конференция, посвященная старту XIV Ташкентского международного кинофестиваля Жемчужина шелкового пути - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия киноси кунлари 13сентябрь куни “Жаноб Нокаут” (“Мистер Нокаут”) картинаси премьераси билан бошланади.
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Тошкентда 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “Россия кино кунлари” тадбири ташкил этилади. Sputnik мухбири хабарига асосан.
Россия киноси кунлари 13сентябрь куни Тошкентдаги Yulduz cinema кинотеатрида соат 18:00 да режиссёр Артём Михалковнинг “Жаноб Нокаут” (“Мистер Нокаут”) картинасипремьераси билан бошланади.
19:30 да ВГИКнинг ёзги кинотеатрида Ўзбекистон ва Россия ўртасида кино санъатини ривожлантириш бўйича халқаро меморандумлар имзоланади. Шунингдек, ВГИК Тошкент филиали янги ўқув йили учун талабаликка қабул қилиш маросими ҳамда гала-концерт тақдим этилади.
14 сентябрь куни Yulduz cinema кинотеатрида “ШҲТ кино кунлари” тадбирлари доирасида россиялик режиссёр Сергей Осипяннинг “Бегона одам портрети”, (“Портрет незнакомка”), Никита Владимировнинг “Юқори ҳимояланган ота-оналар” (“Родители строгого режима”) фильмлари намойиш этилади.
15 сентябрь куни “Бутунжаҳон кино кунлари” тадбирлари доирасида Yulduz cinema кинотеатрида россиялик режиссёр Эдуард Бордуковнинг “Учида” (На острие”), Клим Шипенконинг “Қул” (“Холоп”) кинокартиналари премьера қилинади. Шу билан бирга, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатларнинг миллий фильмлари тақдим этилади.
16 сентябрь куни Бухоро вилоятида “Бухоро” кинотеатрида ҳам “Россия кино кунлари” тадбирлари ўтказилиб, рус фильмларининг намойишлари бўлиб ўтади ҳамда россиялик таниқли киноижодкорлар билан учрашувлар ташкил этилади.
17 сентябрь куни Киночилар уйида соат 18:00 да Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигида суратга олинган режиссёр Элдар Салаватовнинг “Қуёш таъми” (“Солнце на вкус”) кинокартинаси намойиш этилади.
Шунингдек, кинофестиваль доирасида Киночилар уйида ОАВ вакиллари, ижодкорлар ва мутахассислар учун Жаҳон мамлакатлари кинематография соҳасидаги қонунчиликни муҳокама қилиш, кинофильм ишлаб чиқариш ва прокатни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган очиқ микрофон ҳам ташкил этилади.
18 сентябрь куни соат 19:00 да “Ўзбекфильм” киноконцернида кинофестивалнинг тантанали ёпилиш маросими, анъанавий юлдузли қизил йўлакча ва шоу-концерт тақдим этилади.
Янгиликлар лентаси
0