73 ёшли Чарльз III Буюк Британия қироли деб эълон қилинди

© AP Photo / Ben StansallБританский принц Чарльз во время государственного открытия парламента в Лондоне
Британский принц Чарльз во время государственного открытия парламента в Лондоне  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2022
Oбуна бўлиш
Чарльз расман Буюк Британия ва Шимолия Ирландия Бирлашган Қироллигининг қироли деб эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Бугун Валиаҳдлик кенгаши Чарльз Филип Артур Жоржни расман Буюк Британия қироли - Чарльз III деб эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Чарльз III онаси қиролича Елизавета II хотирасига бағишланган нутқ сўзлади ва анъанавий қасамёд битилган ҳужжатни имзолади.
Маълумот учун, Чарльз III бир вақтнинг ўзида 14 давлат қиролига айланди. Улар орасида Австралия, Янги Зеландия, Канада, Гренада, Папуа Янги Гвинея, Ямайка ва бошқалар бор.
Тегишли декларацияни тахт вориси шаҳзода Уильям, қиролича-консорт Камилла, Жамоатлар палатаси раҳбари ва Кенгаш лорд президенти Пенни Мордаунт, Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс ва Кентерберий архиепископи имзолаган.
Марҳум қиролича учун мотам белгиси сифатида – маросим устасидан ташқари барча иштирокчилар қора ёки бинафша рангда кийинган.
Элатиб ўтамиз, қиролича Елизавета II 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди. Унинг ўғли, 73 ёшли шаҳзода Чарльз автоматик тарзда қиролга айланди ва ўзига Чарльз III номини олди.
Янгиликлар лентаси
0