Байден 2001 йилги терактдан кейин жорий қилинган фавқулодда ҳолатни узайтирди

© AP Photo / Chao Soi CheongВо время теракта 11 сентября 2001 года в Нью-Йорке
Во время теракта 11 сентября 2001 года в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2022
Oбуна бўлиш
АҚШда 11 сентябрь терактлари сабаб жорий қилинган фавқулодда ҳолат террорчилик хавфи туфайли узайтирилди.
ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден 2001 йил 11 сентябрдаги терактдан кейин жорий қилинган фавқулодда ҳолат режимини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
“Мен Федерал реестрга 2001 йил 11 сентябрдаги террорчилик ҳужумлари сабаб 7463-сонли декларацияда эълон қилинган фавқулодда ҳолат яна бир йил давом этиши тўғрисида билдиришнома юбордим”, -деган Байден.
Қўшма Штаталар президентига кўра, 20 йил аввал АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилинишига сабаб бўлган террорчилик хавфи ҳамон йўқолмаган.
Фавқулодда ҳолат режими Нью-Йорк ва Вашингтондаги терактлардан кейин 2001 йил 14 сентябрда ўша вақтдаги президент Жорж Буш томонидан киритилган эди. Фавқулодда ҳолат режими киритилиши ҳақидаги ҳужжатда ҳукумат кўрадиган аниқ чоралар кўрсатилмаган, бироқ у террорчилик таҳдиди ҳолатида президентга қўшимча ваколатларни беради.
Янгиликлар лентаси
0