Дунёда

ЕИ Россия гази нархини чеклаш бўйича бир қарорга кела олмади

© Sputnik / Алексей ВитвицкийГазопровод "Северный поток"
Газопровод Северный поток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Европа Иттифоқи энергетика вазирлари Россиядан газ нархи чегараси бўйича келишиб олишмади.
ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. ЕИ давлатлари Россия газига максимал нарх чегарасини белгилаш бўйича келишувга эриша олмади, деди энергетика бўйича Европа комиссари Кадри Симсон Guardian нашрига. РИА Новости хабарига асосан
"Ҳеч қандай қарор қабул қилинмади", - деди Симсон.
Шу билан бирга, у Россиянинг ЕИга газ сотишдан олган фойдасининг юқори эканига ишора қилиб, Москва даромадига таъсир қилишининг йўлини топиш кераклиги ҳақида айтиб ўтди.
Италиянинг Экологик ўтиш масалалари вазири жума куни Европа Иттифоқининг 15 мамлакати газ импортига умумий чеклов жорий этилишини қўллаб овоз берганини, лекин улардан фақат 3 давлат фақат Россия гази нархини чеклаш тарафдори бўлганини таъкидлади. Яна уч давлат ҳеч қандай фикрга эга эмаслигини ва беш давлат бунга қарши ёки нейтрал овоз берган.
ЕИ мамлакатлари Энергетика вазирлиги раҳбарлари жума куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда энергия нархининг юқорилиги сабабли ЕИда қўлланилиши мумкин бўлган қўшимча чора-тадбирларни, жумладан, Россия газига нарх чегараси қўйиш имкониятини муҳокама қилган эди.
Шунингдек, истеъмолчиларни электр энергиясини энг юқори соатларда истеъмол қилишни қисқартириш мажбуриятини юклаш ва арзон нархларда электр энергияси ишлаб чиқарадиган ва юқори нархлардан кутилмаган фойда кўрувчи компанияларга даромад чекловини жорий этиш имкониятлари ҳам кўриб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Ғарб раҳбарларининг Россия энергия ресурслари нархларини чеклаш ғояларига изоҳ берар экан - Ғарб ҳозир Москвага ўз шартларини қўядиган вазиятда эмаслигини эслатиб ўтди ва Евро-Атлантика раҳбарларини ақл билан иш кўришга даъват қилди.
Бироз олдин Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбасар Дмитрий Медведев Россия бозор тамойилларига асосланмаган шартлар қўяётган давлатларга энергия ресурслари етказиб беришдан воз кечиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эди.
Шу билан бирга, ушбу хабарлар фонида биржаларида газ нархи яарихий максимумларни янгиламоқда. Бу ўз навбатида электр энергияси нархи ошиши ҳамда инфляциянинг кучайиши билан кузатилмоқда. Агар вазият шу тариқа давом этса Европа саноатнинг кўплаб корхоналари, хусусан Германияда 60 % саноат корхоналари фаолияти тўхтаб қолиши башорат қилинган.
Янгиликлар лентаси
0