Фарғоналик фермер пахтадан бир миллиард даромад олди

© УзАФермер из Ферганы Ахроржон Юнусов
Фермер из Ферганы Ахроржон Юнусов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2022
Oбуна бўлиш
Айни дамда Боғдод туманида 100 та пахта терим отрядларига бирлашган 9 мингдан ортиқ ташаббускор теримчилар жалб этилган.
ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Фарғона вилояти Бағдод туманидаги “Яшил водий пахтазори” фермер хўжалиги бу йил пахтанинг ўзидан бир миллиард сўм даромад олишни режалштирмоқда. ЎзА хабарига асосоан.
Бу ҳақида хўжалик раҳбари Аҳроржон Юнусов ҳикоя қилиб берди.
– Далаларимизда ҳосил чўғи мўл,- дейди фермер Аҳроржон Юнусов.– Дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, пахтачиликдан кўзланаётган даромадимиз бир миллиард сўмдан ошди. Бу хўжалигимиз учун ўзига хос имкониятлар беради. Илғор теримчиларни рағбатлантирамиз, замонавий техникалар харид қилиб, қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўямиз.
Хабарда айтилишига кўра, хўжалик 29,4 гектар ерга чигит эккан. Айни дамда биринчи теримда уйган пахта хирмони 130 тоннага етди. Бу белгиланган режадан 16 тоннага кўп. Ҳар гектар ердан олинган ҳосилдорлик салмоғи 45 центнердан ошди, дейилади хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, ҳосилдорлик мўл бўлишига фермер хўжалиги учун пахтачилик кластери томонидан яратилган шароитлар, уруғлик чигит, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ўз вақтида дала бошига етказиб бериш, сувдан оқилона фойдаланиш ва бошқа ишлар кўмак берган.
Боғдод туманида пахзта терими қзғин, ҳосилни териб олиш учун 100 та пахта терим отрядларига бирлашган 9 мингдан ортиқ ташаббускор теримчилар жалб этилган.
Янгиликлар лентаси
0