Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 9 сентябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Valentin Kapustin / Медиабанкка ўтишВоенный летчик в кабине вертолета Ми-8МТВ на полевом аэродроме
Военный летчик в кабине вертолета Ми-8МТВ на полевом аэродроме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2022
Oбуна бўлиш
Айни дамда Харьков йўналишида вазият кескинлашмоқда: Украина томонидан вилоятини ўққа тутиш интенсивлиги беш баробар ошди. Россия МВ ҳудудга қўшимча кучларни юборди.
ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Украинада олиб борилаётган махсус ҳарбий операция доирасида 9 сентябрнинг асосий воқеалари, РИА Новости хабарига асосан.
Россия Қуролли кучлари Николаев-Кривой Рог йўналишида Украина ҚКнинг бир неча ҳужумларини тўхтатди, Украина қўшинлари кўплаб йўқотишлар билан орқага чекинди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
Россия қуролли кучлари Николаев-Кривой Рог йўналишида бир суткада 270 дан ортиқ украиналик жангариларни йўқ қилди.
Украина қўшинларининг Харков вилоятини ўққа тутиш интенсивлиги беш баробар ошди, маъмурият раҳбарининг таъкидлашича, Изюм, Шевченков, Купянск ва Балаклея аҳолисини эвакуация қилиш бошланди.
Мудофаа вазирлиги қўшин ва техниканинг Харковга йўналтирилиши акс этган кадрларни эълон қилди.
Харков вилоятида HIMARS реактив щт очиш тизими, Запороже вилоятида М777 гаубицаси йўқ қилинди.
Украина қўшинлари Донецкдаги госпитал биносини ўққа тутди, жума куни ДХРдаги отишмалар оқибатида 7 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, 27 нафари яраланди.
Россия МАГАТЭ ҳисоботи ва Запорожье АЭСи бўйича таклифларни ўрганмоқда, аммо жавоб бериш учун вақт керак, деди Россия ТИВ.
Мариуполда Росси Мудофаа вазирлиги ыурувчилари томоидан ыуриб битказилган янги бинолардаги квартираларнинг калитлари эгаларига топширилди. Айнида дамда дастлабки учта кщп хонадонли уйлар фойдаланишга топширилди.
БМТ вакилларининг Еленовкага ташрифи кечикмоқда. Эсатиб ўтамиз, ушбу аҳоли пунктида жойлашган Азовстальда таслим бўлган украин миллатчиларининг вақтинча қамоқхонаси ўққа тутилиши оқибатида 50ка яқин киши қурбон бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0