Жамият

Президент ҳузурида Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит президента Шавката Мирзиёева в Саудовскую Аравию
Визит президента Шавката Мирзиёева в Саудовскую Аравию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
1 октябрдан соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни амалга ошириш, уларни мувофиқлаштириш ҳамда натижадорлигини баҳолаш тартиби жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Стратегик ривожланиш агентлиги негизида президенти ҳузурида Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган тегишли фармонда келтирилган.

Агентликнинг асосий вазифалари:

маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
амалга оширилаётган ислоҳотларни танқидий таҳлил қилган ҳолда уларнинг самарадорлигини баҳолаш;
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва давлат дастурларининг ижросини мониторинг қилиш, уларнинг тўлақонли ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
халқаро молия институтлари, чет эл ташкилотлари ва хорижий мутахассисларни ҳамда беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш, улар бўйича ахборот ва ҳисоботларнинг маълумотлар базасини яратиш;
давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш, уларинг ҳисоботларини халқаро стандартлар асосида тузиш, бошқарув органлари таркибига мустақил аъзоларни киритиш ва соҳага оид бўлмаган активлардан самарали фойдаланиш натижадорлигини мониторинг қилиш.
Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарлари президент томонидан тайинланади. Президент фармонига кўра, Стратегик ривожланиш агентлиги директори этиб Шухрат Вафаев тайинланган.
Янгиликлар лентаси
0