Путин Чарльз III ни табриклади

© AP Photo / Kirsty WigglesworthКороль Карл III. Архивное фото
Король Карл III. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2022
Oбуна бўлиш
Путин Чарльз III га тахтга ўтиргани муносабати билан табрик телеграммаси йўллади.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Буюк Британия қироли Чарльз Учинчини тахтга ўтиргани билан табриклаб, телеграмма йўллади. Россия етакчисининг телеграммаси матни бугун Кремль сайтида эълон қилинди.

“Жаноби Олийлари, тахтга ўтиришингиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг. Сиз жаноби олийларига муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ ва энг яхши тилакларимни тилайман”, - дейилади телеграммада.

Қайд этиш керак, Россия президенти Буюк Британиянинг янги қироли билан шахсан таниш. 2003 йилда Владимир Путин Буюк Британияга давлат ташрифи билан борганида (дипломатик протокол бўйича энг юқори даражадаги сафар) айнан Чарльз III Путин ва унинг рафиқаси билан самолёт зинапоясида учрашиб, марҳума қиролича Елизавета II номидан саломлашган эди.
Улар охирги марта 2020 йилнинг январида Қуддусда учрашган ва қўл бериб кўришган.
Элатиб ўтамиз, қиролича Елизавета II 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этганидан сўнг унинг 73 ёшли ўғли шаҳзода Чарльз автоматик тарзда қиролга айланди ва Чарльз III номини олди.
Янгиликлар лентаси
0