Бугун айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин – Ўзгидромет

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишДождь
Дождь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзгидромет бугун мамлакат бўйлаб кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Синоптиклар прогнозига кўра, кундуз куни республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин,
Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича шамол 15-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 м/с га етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +23...+28 даражани ташкил этади.
Пойтахтда эрталаб бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 15-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +23...+25 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 м дан юқори) қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +18...+23 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0