Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Ўзбекистон ШҲТда қанча ташаббусни илгари сурган

© Sputnik / Зафар ХалиловФлаги стран ШОС
Флаги стран ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2022
Oбуна бўлиш
ШҲТда Ўзбекистон 54 та ташаббусни илгари сурган ва уларнинг асосий қисми амалиётга жорий этилган.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистон ўтган йиллар мобайнида Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотида кўплаб муҳим ташаббусларни илгари сурган ва бугунга қадар уларнинг жами сони 54 тани ташкил қилади. Бу ҳақда президент ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳромжон Сотиболдиев маълум қилди.

“Ўзбекистон шу пайтга қадар уч марта ШҲТга раислик қилган – 2005-2006, 2009-2010 ва 2015-2016 йилларда. Мана шу даврларда Ўзбекистон 54 та ташаббусни илгари сурди ва уларнинг асосий қисми амалиётга жорий этилди. Масалан, ШҲТ доирасида минтақавий аксилтеррор тузилмасини ташкил этиш мамлакатимизнинг таклифи ва бу тузилма Тошкент шаҳрида фаолият олиб бормоқда”, - деди Сотиболдиев. Унинг сўзларидан ЎзА иқтибос келтирган.

Қайд этилишича, яна бир муҳим ташаббус – ШҲТга янги аъзоларни қабул қилиш механизмини ишлаб чиқиш бўлган. Шундан сўнг Ҳиндистон ва Покистон ташкилотга аъзо бўлди, Эрон ҳам ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиш арафасида.
Айтиш керакки, Ҳиндистон ва Покистоннинг аъзолиги ташкилотга Жанубий Осиё эшикларини очган бўлса, Эроннинг қўшилиши Яқин шарқ эшикларини очади.
“Ўзбекистоннинг 2017 йилдан кейинги ташаббуслари нафақат хавфсизлик, балки иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар, туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қиляпти”, - дея таъкидлади эксперт.
Маълумот учун, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилмоқда. Ташкилотнинг навбатдаги саммити 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Айни пайтда 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон киради. Айни дамда Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишга тайёрланмоқда. Афғонистон ва Мўғулистон - кузатувчи-давлатлар ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0