Жамият

Тошкентдан Термизга учган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб Бухорога қўнди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишСамолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways на взлетной полосе аэропортового комплекса "Платов" в Ростове-на-Дону.
Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways на взлетной полосе аэропортового комплекса Платов в Ростове-на-Дону. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тошкентдан Термизга учган самолёт кучли шамол ва чанг бўрони туфайли Бухоро халқаро аэропортига қўнди.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Бугун Тошкентдан Термизга учган самолёт ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўз йўналишини ўзгартирди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

“Uzbekistan Airways” АЖ матбуот хизмати 2022 йилнинг 11 сентябрь куни HY-065 Тошкент–Термиз йўналиши бўйича авиақатнови Термиз шаҳридаги об-ҳаво шароити (кучли қум шамоли) туфайли ўз йўналишини ўзгартирди. Ҳаво кемаси Бухоро халқаро аэропортига қўнди”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда 124 нафар йўловчи Бухоро халқаро аэропортида бўлиб турибди.
Термиз шаҳрида об-ҳаво ўзгариши билан HY-065 авиақатнови белгиланган йўналиш бўйича амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0