Дунёда

Запорожье АЭСдаги олтинчи энергоблок иши тўхтатилди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишГлавное административное здание Запорожской атомной электростанции.
Главное административное здание Запорожской атомной электростанции.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Украина ҳарбийларининг станцияни мунтазам ўққа тутиши сабаб АЭС иши тўлиқ тўхтатилиши мумкинлигини қайд этилган эди.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Запорожье атом электр станциясидаги (АЭС) ишлаб турган сўнгги олтинчи энергоблок иши тўхтатилди. Бу ҳақда Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.
“Сўнгги бир неча кун ишлаб турган ягона олтинчи энергоблок кичик қувватда ишлаётган эди. Тунда соат 3:45 да тўхтатиб қўйилди. Ҳозир электр энергия ишлаб чиқармаяпти”, - деди у РИА Новости билан суҳбатда.
Вилоят ҳукумати Украина ҳарбийларининг станцияни мунтазам ўққа тутиши сабаб АЭС иши тўлиқ тўхтатилиши мумкинлигини қайд этган эди.
Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида, Энергодар ёнида жойлашган. Бу блоклар сони бўйича энг катта ва Европадаги энг кучли атом электр станциясидир. Март ойидан бери АЭС россиялик ҳарбийлар томонидан қўриқланади. Россия ТИВ маълумотларига кўра, бу ядровий ва радиоактив материалларнинг сизиб чиқишининг олдини олиш учун зарур. Украина ҳарбийлари Энергодар, унинг атрофидаги қишлоқлар ва шаҳарга туташ Запорожье АЭС ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутишда давом этмоқда
Сентябрь бошида Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) раҳбари Рафаэль Гросси бошчилигидаги ташкилот делегацияси станцияга ташриф буюрди.
Текширув натижасида миссиянинг икки нафар аъзосининг станцияда доимий равишда қолишига қарор қилинди. Бундан ташқари, МАГАТЭ Украинадаги ядро хавфсизлиги бўйича ҳисоботини эълон қилди. Ҳужжатнинг салмоқли қисми агентлик мутахассисларининг атом электр станцияларидаги миссиясига бағишланган. Кузатувчилар радиоактив чиқиндилар ва янги ядро ёқилғисини сақлаш учун мўлжалланган махсус бўлинмага етказилган зарарни қайд этган. Агентлик расмийлари станция ва унинг атрофини ўққа тутишни тўхтатишга чақирган.
Янгиликлар лентаси
0