БАА Самарқандда сув таъминоти тизимини модернизация қилишни молиялаштиради

© SputnikИсторико-этнографический парк "Вечный город", вошедший в состав международного туристического комплекса "Великий шелковый путь, открылся в Самарканде.
Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
Oбуна бўлиш
Абу Даби тараққиёт жамғармаси Ўзбекистонга 1101, 900 миллион дирҳам миқдорида қарз ажратмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари Самарқанд шаҳрида сув таъминоти ва йўл тармоқларини модернизация қилиш учун ишлаб чиқилган лойиҳани молиялаштиради. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 8 сентябрь куни имзолаган ПҚ-372-сон қарорида келтирилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Абу Даби тараққиёт жамғармаси ўртасида “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 17 йилда қайтариш муддати билан 1101, 900 миллион дирҳам миқдорида қарз битими имзоланган.
Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2022-2026 йиллар) ташкил этади. У Абу Даби тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Қарорга мувофиқ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги мазкур қарз маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши ҳамда лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Божхона кодексига асосан мамлакатнинг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинган.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади, тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Янгиликлар лентаси
0