Дунёда

БМТ айрим Европа давлатларининг янги энергия сиёсатидан хавотирда эканини айтди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишГазокомпрессорная станция Gascade в Айслебене
Газокомпрессорная станция Gascade в Айслебене - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Нада Aл-Нашиф: Европа тоза энергияга ўтиши ва қазиб олинадиган ёқилғиларга берилиб кетмаслиги керак.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари ўринбосари Нада Aл-Нашиф баъзи Европа давлатларининг энергия инқирозини бартараф этиш учун қазиб олинадиган ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта бошлаш қароридан хавотир билдирди.
“Баъзи Европа давлатлари энергия инқирозини енгиш учун қазиб олинадиган ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйди. Aгар бу сиёсатни тушуниш мумкин бўлса, у узоқ давом этмаслиги керак, чунки у атроф-муҳитни ифлослантиради. Европа тоза энергияга ўтиши ва қазиб олинадиган ёқилғиларга берилиб кетмаслиги керак”, деди Aл-Нашиф.
Буюк Британиянинг янги бош вазири Лиз Трасс аввалроқ экологлар томонидан танқид қилинган гидравлик ёриқлар ёрдамида газ ишлаб чиқаришга қўйилган тақиқни бекор қилишини айтди.
Украинада махсус операция бошланганидан сўнг Ғарб Россияга нисбатан санкция босимини кучайтирди, бу эса Европа ва AҚШда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба бўлди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Янгиликлар лентаси
0