Бокс: спортчилар Анападаги халқаро турнирда 11 та медални қўлга киритишди

© Ўзбекистон бокс федерацияси Бокс бўйича XIII халқаро турнир
Бокс бўйича XIII халқаро турнир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган XIII халқаро турнирда иштирок этишди.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчилар Анападаги халқаро турнирда 11 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақида Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Россиянинг Анапа шаҳрида бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган XIII халқаро турнир ўз ниҳоясига етди.

Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза, умумий ҳисобда 11 та медални қўлга киритишди.

Терма жамо асафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
-48 кг: Мирали Мавлонов
-51 кг: Зиёвиддин Алижонов
-71 кг: Фазлиддин Эркиноев
Кумуш:
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев
-60 кг: Миркомил Сайдохунов
-86 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
Бронза:
-51 кг: Қодир Ахтамов
-63 кг: Хусан Турдалиев
-67 кг: Шавкат Болтаев
-80 кг: Раҳматилло Бойматов
-92 кг: Айназар Кенесбаев
Мураббийлар: Олим Мухамедов, Нодир Ғуломов, Рустам Раззаков, Сардор Раззаков, Жамшид Камолов.
Маруф Урдушев эса мусобақада ҳакам сифатида ишлади.
Янгиликлар лентаси
0