Электромобилларни қуёш энергиясидан юқори тезликда қувватловчи қурилма яратилди

© Энергетика вазирлиги Қуёш панеллари
Қуёш панеллари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
Oбуна бўлиш
Қурилма йилига 32 минг кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва 950 та электромобни қувватлайди.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Электромобилларни қуёш энергиясидан юқори тезликда қувватловчи қурилма яратилди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қурилмаси Ўзбекистон иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. У энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоелектр тизими орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллел ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез қувватлай олади.

“Ҳар бир тизим йилига 32 минг кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 950 та электромобни қувватлаш имконияти яратилади ҳамда 11,2 минг куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 19,8 тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, мазкур қурилма Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида ишлаб чиқилди.
Янгиликлар лентаси
0