Курашчи Жасурбек Ортиқбоев жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматиЖасурбек Ортиқбоев
Жасурбек Ортиқбоев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасурбек Ортиқбоев жаҳон чемпионатида юртдошлари орасида биринчи медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Сербия пойтахти Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасурбек Ортиқбоев бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 11 сентябрь куни юнон-рум кураши бўйича -55 кг вазн тоифасида иштирок этган Жасурбек Ортиқбоев чемпионатда иштирок этаётган ўзбекистонликлар орасида биринчи медални қўлга киритган.
Чорак финалда грузиялик Нугзари Цурцумияга 5:2 ҳисобида имкониятни бой берган Жасурбек ўтиш баҳсида иорданиялик Мустафо Султон Алқадини 11:0 ҳисобида, бронза медали учун кечган курашда эса қозоғистонлик Омонгали Бекболатовни 9:5 ҳисобида мағлуб этиб совриндорлар сафидан жой олган.
Янгиликлар лентаси
0