Самарқандда ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

© Sputnik / Илья ПиталевПожар на складе , архивное фото
Пожар на складе , архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
Oбуна бўлиш
Чемпионат доирасида ёнғин ўчириш-қутқарув техникаларининг халқаро кўргазмаси, ёнғинларни ўчириш ва олдини олиш соҳасидаги нанотехнологиялар намойиши ташкил этилади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Самарқандда ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасида XVII, аёллар ўртасида VIII жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақида Халқаро ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар спорти федерацияси хабар берди.
Чемпионат 29 сентябрдан 5 октябргача Халқаро ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар спорт федерацияси шафелигида бўлиб ўтади.
Чемпионат доирасида ёнғин ўчириш-қутқарув техникаларининг халқаро кўргазмаси, ёнғинларни ўчириш ва олдини олиш соҳасидаги нанотехнологиялар намойиши ташкил этилади.
Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад ўт ўчирувчи-қутқарувчи касбини оммалаштириш, касбий ва спорт маҳоратини ошириш, турли мамлакатлар ёнғин хавфсизлиги ва қутқарув хизматлари ўртасидаги дўстона алоқаларни, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва халқаро миқёсда ёнғин-қутқарув спортини янада ривожлантиришдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0