Арманистон-Озарбайжон чегарадаги вазият: Ереван Россия, КХШТ ва БМТдан ёрдам сўрайди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Республики Армения Никол Пашинян на пленарном заседании в рамках Восточного экономического форума во Владивостоке.
Премьер-министр Республики Армения Никол Пашинян на пленарном заседании в рамках Восточного экономического форума во Владивостоке. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Aрманистон Хавфсизлик кенгаши Aрманистон-Озарбайжон чегарасидаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Россиясидан ёрдам сўрашга қарор қилди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Aрманистон Мудофаа вазирлиги 13 сентябрь куни соат 00:05 да Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари Горис, Сотк ва Жермук шаҳарлари йўналишида арман позицияларини артиллерия, йирик калибрли ва енгил ўқ отиш қуролларидан кучли ўққа тутганини маълум қилди.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон билан чегарадаги вазият кескинлашгани муносабати билан Aрманистон Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказди. Aрманистон Хавфсизлик кенгаши Aрманистон-Озарбайжон чегарасидаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш мақсадида Россиядан ёрдам сўрашга қарор қилди.

“Дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш мақсадида Россия Федерациясига расман мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва БМТ Хавфсизлик Кенгашига ҳам Aрманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз муносабати билан мурожаат бўлади”, - дейилади Арманистон Вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабарида.

Пашинян раислигидаги фавқулодда йиғилишда Aрманистон президенти Ваагн Хачатурян ва Миллий мажлис раиси Aлен Симонян иштирок этган.
Озарбайжон, ўз навбатида, ҳарбий ҳаракатларни Ереваннинг кенг кўламли провокациясига жавоб деб атаган. Республика Мудофаа вазирлигига кўра, кечаси Арманистон қўпорувчилик гуруҳлари Дашкесан, Келбажар ва Лочин йўналишларида Озарбайжон ҳарбийлари позициялари орасига мина ўрнатишга уринган.
Хабарда ёзилишича, бундан ташқари, Арминистон ҳарбийлари турли қуроллардан, жумладан, миномёт билан Озарбайжон армиясининг бир нечта позициясини ўққа тутган. Бу одамлар қурбон бўлишига ва ҳарбий инфратузилманинг зарар кўришига олиб келган.
“Бу хатти-ҳаракатларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан қисмларимиз қабул қилган тезкор чоралар натижасида жанг бўлди”, - дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабарида.
2020 йил сентябрь ойи охирида Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар қайта бошланди, бу узоқ муддатли можаронинг давомига айланди ва тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келди. Томонлар сулҳ тузишга бир неча бор уринишган, бироқ 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли бўлган. Москва воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни тўлиқ тўхтатиб, асирлар ва ўлганларнинг жасадларини алмашишга келишиб олган. Бундан ташқари, Ереван Бокуга Келбажар ва Лочин вилоятларини, шунингдек, урушлар оралиғида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси назорати остида бўлган Агдам вилоятининг бир қисмини топширган. Минтақада Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0